Мебель салонларида самарали шамоллатиш ва кондиционерлаш жуда муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабли, бинода қулай муҳит яратиш эҳтиёжи туғилгани учун, “RICH HOUSE” СУ бизга мурожаат қилди!

RICH HOUSE СУServer Service бир неча йил мобайнида ушбу йирик мебель дўкони билан ҳамкорлик қилади. Ушбу олд кўриниши хашаматли бинода бажарилган ишларга баҳо берайлик.

“RICH HOUSE” савдо уйи шумтол, ольха, қарағай, тилоғоч, ёнғоқ ва бошқа дарахт турларидан тайёрланган сара мебелларни сотишга ихтисослашган.

Мебель дўконининг шинамлиги ва интерьер жихозларининг асл ҳолатини сақлаб қолиш, шамоллатиш ва кондиционер тизимининг ташкил этилишига боғлиқ.

Шу сабабли, бу мураккаб ва масъулиятли вазифа компаниямиз мутахассисларининг зиммасига юкланди.

Бизнинг усталаримиз самарали иситиш, шамоллатиш ва кондиционер тизимлари лойиҳасини тезда амалга оширишга муваффақ бўлдилар. Барча 4 қаватга хизмат кўрсатувчи иситиш қозонлари ўрнатилди. Шунингдек самарали ҳаво алмашинувини таъминлаш учун (пол ва шифтга мансуб) чиллерлар ва фанкойллар  ўрнатилди.

Лойиҳани тайёрлаш жараёнида қуйидаги ишлар бажарилди:

  • ҳар бир фанкойлнинг қуввати ҳисоблаб чиқилди;
  • уларни жойлаштириш чизмаси танланди;
  • сув таъминоти учун қувурлар ўтказиш тизими яратилди;
  • ишларнинг босқичма-босқич режаси ишлаб чиқилди.

Server Service мутахассислари умумий залларда, ходимлар хоналарида, бинонинг томида зарур ускуналарни ўрнатдилар, уни қувурларга уладилар, SHIVAKI фанкойлларифанкойлларни тизимга уладилар ва тизимнинг герметиклигини синовдан ўтказдилар. Қувурларнинг иссиқлик изоляцияси полиэтилен кўпик ва каучукли замонавий материаллар ёрдамида амалга оширилди.

[tds_info]Server Service компанияси кенг кўламли хизматларни тақдим этишга ихтисослашган.[/tds_info] [tds_council]Агар сиз офисингизда ёки шаҳар ташқарисидаги уйингизда кондиционерлар ва иситиш қозонларини ўрнатишни хоҳласангиз, «Контактлар» бўлимидаги телефон рақамига қўнғироқ қилинг.[/tds_council]