Ҳурматли мижозлар, шикоят шаклини мутахассис ўз ишини тамомлаганидан сўнг тўлдиришингизни илтимос қиламиз ва уста кафолат талонини тақдим этишини назорат қилинг. Талонсиз биз ҳеч қандай мажбуриятни зиммамизга олмаймиз. Батафсил...

 

Бассейнлар вентиляциялари

Вентиляция бассейна в Узбекистане

Server Service компанияси бассейнлар вентиляциясини лойиҳалаш ва монтаж қилиш бўйича ўз хизматларини таклиф этади. Компаниямиз узоқ йиллардан бери вентиляция тизимларини лойиҳалаш ва монтаж қилиш ишлари билан шуғулланиб келмоқда. Биз ҳам хусусий уйлардаги кичик бассейнлар, ҳам жамоат бассеййнлари учун вентиляция тизимини яратиш билан шуғулланамиз.

Бассейнларни қуришда асосий муаммолардан бири – бу ортиқ даражадаги намликдир. Ортқча намлик инсон ҳаёти учун  зарарли, у турли моғор ва микроорганизмларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Мутахассисларимиз ҳавони қуритиш функцияси билан биргаликда сифатли вентиляция тизимини ишлаб чиқади. Бундай вентиляция йилнинг исталган мавсумида қулай намлик даражасини ушлаб туради.

Бассейн вентиляциясини лойиҳалашда нималарни ҳисобга олиш лозим:

  • Хона майдони ва сув юзаси кенглигини;
  • Бассейндаги ҳаво ҳажмини;
  • Бассейндаги сув ва ҳаво ҳароратини;
  • Бир вақтда бассейнда сузувчи одамларнинг энг кўп сонини;
  • Бассейндаги ва ташқаридаги ҳарорат фарқини;
  • Ташқаридаги ҳаво намлиги даражасини;
  • Бассейндаги сув хлорланадими ёки бошқа усул билан зарарсизлантириладими.

Бассейн учун вентиляция тизимини лойиҳалаш бўйтча маслаҳатлар

Установка системы вентиляции бассейна в Ташкенте

Бассейн қурилаётганида одамлар кўпинча вентиляция тизими борасида унутиб қўядилар. Бассейндан сифатли вентиляция тизимисиз фойдаланиш ноқулай бўлади, айрим ҳолларда бу хавфли ҳамдир. Бассейнлар учун вентиляция тизимини бассейннинг ўзи билан биргаликда лойиҳалаштирган яхши, ахир, вентиляция тизими самарадорлиги унинг ҳаво ташувчилари тўғри жойлаштирилганига боғлиқ.

Тажрибамизда одамлар бассейн, деярли, тайёр бўлганидан кейингина вентиляция тизими борасида бош қотиришни бошлаганнини кўп кузатганмиз. Бу ҳолда вентиляция тизимини бошқа усулда қуришга тўғри келади. Бироқ бу тизим сифатсиз бўлишини англатмайди, шунчаки, бу турдаги вентиляция тизими нархи сезиларли даражада қимматлашади, ахир, ҳавонинг кириши бассейн хонасининг пастки қисмидан кириши керак, агар унинг учун жой қолмаса, кучлироқ вентиляция тизимидан фойдаланишга тўғри келади. 

 

Унутманг: бассейн учун вентиляция тизимини лойиҳалашда ундаги сувни зарарсизлантириш учулини ҳҳисобга олиш лозим! Хлорлашдан фойдаланилганида, вентиляция катта қувватга эга бўлиши лозим, чунки хлор буғлари инсон соғлиғи учун зарарли.

 

Компаниямиз афзалликлари

  1. Мутахассисларимизнинг барчаси вентиляция ва кондиционерлаш тизими соҳасида катта иш тажрибасига эга. Лойиҳачиларимизнинг малакаси исталган муракабликдаги бассейн учун вентиляия тизимни сифатли лойиҳалашга имкон беради. Улар биноингизнинг нюанслари ва ўзига хосликларини, қонуний меъёрларни ва буюртмасчининг истакларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳани ишлаб чиқади.
  2. Вентиляция тизими малакали монтажчилар томонидан амалга оширилади, монтаж учун энг сифатли сарф материаллари ва бутловчи қисмлар қўлланилади.
  3. Биз ўзимиз томонимиздан олиб борилган барча ишлар учун кафолат тақдим этамиз. Биз томонимиздан ишлаб чиқилган ва ўрнатилган вентиляция сиз учун узоқ йиллар хизмат қилади.

Агар бассейн қуришни ёки мавжуд бассейнга вентиляция тизимини ўрнатишни истасангиз, Server Service компаниясига мурожаат қилинг – биз сизга кўмак берамиз.

Вентиляция бассейна в Узбекистане

 

 

Бизнинг ишларимиз суратлари

Бассейн учун вентиляция ва ҳавони қуритиш тизимини қуриш схемаси