Чиқарувчи вентиляция тизимини ўрнатиш

Чиқарувчи вентиляцион қурилма – уларни бинодаги ҳаво мувозанатда айланиши учун қўлланилади. Улар кирувчи ва чиқувчи ҳавонинг тезлиги ва ҳажмини назорат қилиш мумкин.

Server Service компанияси таъминловчи ва чиқарувчи қурилмалар бўйича хизматларни тақдим этади.

Чиқарувчи вентиляцион қурилмаларга қуйидагилар киради:
  • Вентиляторлар,
  • Фильтрлар,
  • Овозни изоляция қилувчи бир неча қатлам
  • Ҳаво ҳароратини назорат қилиш учун калорифер.

Чиқарувчи вентиляция тизими бинони иссиқ ҳаво оқими билан таъминлайди, шунингдек, унинг чиқиб кетишини ҳам амалга оширади. Иссиқлик алмаштиргич (рекуператор, калорифер) билан жиҳозланган чиқарувчи вентиляция ҳаводаги ортиқча намликни бартараф қилиш учун қўлланилади. Чиқарувчи вентиляциялар ўрнатиладиган анъанавий жой бу – катта объектлар.

Чиқарувчи вентиляция хонада бироз ортиқча босим хосил қилиши мумкин. Бу ҳавонинг табиий айланиши ойна ва эшикдаги тирқишлар орқали чиқиб кетиш имконини беради. Чиқарувчи вентиляция берилаётган ҳавонинг хона бўйлаб диффузорлар ва панжаралар тизими ёрдамида тарқатади.

Агар ишлаб чиқариш биносида шовқин фақат белгиланган даражада бўлиши талаб этилса, вентиляция тизимини шовқинни ютувчи элементлар билан таъминлаш мумкин. Айланувчи ҳавонинг доимий ҳарорати ва тезлигини сақлаб туришга автоматик бошқарув тизими ёрдам беради.

Чиқарувчи вентиляцион қурилма самарадорлиги катта. Улар хонадаги ҳавони тўхтовсиз алмашиб туришини амалга ошириши мумкин, яна улар бир вақтнинг ўзида чиқариш ва киритиш учун ишлаши мумкин. Чиқарувчи вентиляция тизими ичида ҳавони қиздириш электрли ёки сувли қиздиргич ҳисобига амалга ошади. Ёки қарама-қарши томонга ҳаракатланувчи чиқарилаётган ҳавонинг ҳарорати сабаб рўй беради.

Вентиляция тизимини тўғри ўрнатиш учун нима қилиш зарур:

– энг мос келувчи, юқори самарадорликка эга вентиляцион қурилма, кондиционер ва сарф материалларини танлаш

– вентиляцияни аниқ ҳисоблаш

– аниқ лойиҳалаштириш

– демонтаж, янги вентиляцион тизим ўрнатилганидан сўнг

– вентиляция ва кондиционерлаш тизимларига сервис хизмат кўрсатиш

– ҳаво ташувчи ва безакларни тайёрлаш

– вентиляция тизими ва ҳаво ташувчиларни ўтказиш

– шовқин ютгичларни тайёрлаш

– вентиляци ва кондиционерни дезинфекциялаш

Офис, омборхона, савдо ва саноат биноларига вентиляция талаб этиляптими? Компаниямиз мутахассисларига мурожаат қилинг ва биз сизга ёрдам берамиз!