Ҳурматли мижозлар, шикоят шаклини мутахассис ўз ишини тамомлаганидан сўнг тўлдиришингизни илтимос қиламиз ва уста кафолат талонини тақдим этишини назорат қилинг. Талонсиз биз ҳеч қандай мажбуриятни зиммамизга олмаймиз. Батафсил...

 

Electrolux совутгичларини таъмирлаш

Шведсиянинг Electrolux компаниясига 1901 йилда асос солинган. Мазкур компаниянинг маҳсулоти Европа ва МДҲ давлатларида катта шуҳрат қозонган. Electrolux компанияси ўз маҳсулотларини қуйидаги савдо белгиларида таклиф этади: Electrolux, AEG, Zanussi, REX, Flymo, Zoppas, Partner, McCulloch ва бошқалар.

Бу компаниянинг совутгичлари ажойиб сифат, узоқ хизмат муддати, фойдаланишда қулайлик ва хилма-хилликка эга. Айрим моделларининг дизайни одатий кўринишлардан тубдан фарқ қилади.

Тошкент шаҳрида совутгичларни таъмирлаш компаниямиз фаолияти йўналишининг асосийларидан бири.

Server Service компанияси мутахассислари совутгичингиз ишлашдан тўхтаса ёки етарлича яхши ишламай қўйса, Сизга ёрдам бериш учун етиб боради.

Ютуқ ва афзалликларига қарамай Electrolux компанияси маҳсулотлари ҳам носозликлардан ҳимоя қилинмаган.

Electrolux совутгичларида энг кўп тарқалган носозликлар

Electrolux совутгичларида фойдаланиш бошланганидан 3 йил ўтиб ошиқ-мошиқларини алмаштириш зарурати туғилади.

Бошқа арзон бўлган совутгичлардаги каби Electrolux совутгичларининг пластик деталлари ҳам тез-тез ишдан чиқиб туради. Одатда, полкалари, эшик тортқичлари ва бошқаларнинг бузилиши кабилар Россияда йиғилган Electrolux совутгичларида учрайди.

Алоҳида моделларида буғлатгич қувурлари ўта ингичка, натижада фреон сизиши ҳам Electrolux совутгичларида кўп содир бўладиган ҳодисага айланади.

Тошкент шаҳри ва вилоятида совутгичларни таъмирлаш.

Server Service сервис маркази Тошкент шаҳри ва унга яқин Янгийўл, Гулистон, Назарбек, Эшонгузар ва бошқа шаҳарларда совутгичларни таъмирлаш бўйича ўз хизматларини таклиф этади. Фирмамиз мутахассислари катта иш тажрибасига эга ва шунинг учун исталган ишлаб чиқарувчининг совутгичларидаги ҳар қандай носозликни бартараф қила олади.

Нимадир бузилса, уни таъмирлаш оддий ва ўзига яраша билим талаб қилмайдигандек туюлса ҳам, бу ишни мустақил амалга ошириш ярамайди. Бу билан ҳолатни янада оғирлаштиришингиз мумкин. Ишни яхши устага ишониб, сиз янги техника сотиб олишга тўғри келиши ҳақида қайғуриб ўтирмайсиз.

Тошкент шаҳрида совутгичларни таъмирлаш нархлари

Совутгични таъмирлаш нархи олиб борилган ишлар қанчалик мураккаблиги, алмаштириш лозим бўлган деталлар нархи қанча эканига қараб белгиланади. Ҳар қандай ҳолда ҳам муаммоингизни уста билан телефон орқали гаплашаётганингизда тўлиқроқ тушинтиринг. Айтганларингиздан келиб чиқиб, носозлик хусусиятларини аниқлаш ва таъмирлашнинг тахминий нархини айтиш эҳтимоли мавжуд.

Инновационный холодильник Electrolux Био-робот рефрижератор от Electrolux