Ҳурматли мижозлар, шикоят шаклини мутахассис ўз ишини тамомлаганидан сўнг тўлдиришингизни илтимос қиламиз ва уста кафолат талонини тақдим этишини назорат қилинг. Талонсиз биз ҳеч қандай мажбуриятни зиммамизга олмаймиз. Батафсил...

 

Газли сув иситгичларни ўрнатиш

Установка газовых водонагревателей

Server Service компанияси барча ишлаб чиқарувчиларнинг газли сув иситгичларини ўрнатиш ва улаш бўйича тўлиқ хизмат турларини тақдм этади. Server Service’нинг мутахассислар жамоаси таъминловчи, йиғувчи газли сув иситгичларини монтаж қилиш ва ишга тушириш-текшириш, шунингдек, сантехника ва электрик ишларини олиб боради.

Газли сув иситгичлари жуда машҳур ҳисобланади, чунки улар бошқаларига қараганда уч-тўрт баробар тежамкор. Албатта, ускунани бинога улаш имкони мавжуд бўлган шароитда, холос. Газли сув иситгичнинг нархи электрлиси билан солиштирилганида қимматроқ ва улаш шартлари мураккаб.

Булардан ташқари, сув иситгичлар иситиш тамойилига кўра ҳам фарқланади. Юзасини қиздиришда юзасидан иссиқлик ўтказувчи элементнинг унга тегиб туриши орқали сувга иссиқлик берилади, контактли қиздиршда иссиқлик сувга қайноқ буғ ёки газ орқали узатилади.

Газли йиғувчи сув иситгичлар

Газовые накопительные водонагреватели

Йиғма идишли газда ишловчи сув иситгичлар икки турда ишлаб чиқарилади: табиий сўриш (очиқ камерадаги ёниш) ва мажбурий сўриш (ёпиқ камерада ёниш).

Мажбуриш сўришли сув иситгичлар ёнишни таъминлаш учун бинога қўшимча ҳаво киришига эҳтиёж сезмайди ва мўриларни талаб этмайди. Бунинг ўрнига девор орасидан осон ўтказиладиган коаксиял қувур бугунги кунда муваффақиятли қўлланилмоқда. Албатта, бундай иситгичар табиий сўришдан бир ярим баробар қиммат бўлиши ҳам рост.

Газли йиғувчи сув иситгичлар деворий ва столга ўрнатиладиган кўпринишда тайёрланган. Сув иситгичларнинг асосий элементлари: ичидан махсус қоплама билан ҳимояланган ва коррозиянинг олдини олиш учун магний аноди билан таъминланган бак; термоизоляция; чиқарилиб юборилаётган газнинг ортга қатишини олдини олувчи чиқарувчи қалпоқ; атмосферали газ горелкаси; бошқарув блоки ва қандайдир носозлик юзага келганида газ келишини тўхтатувчи химоя тизими, бўялган металдан ишланган ташқи қобиқ. Вақт бирлигида иссиқ сув ишлаб чиқариш мосламанинг қувватига боғлиқ: иссиқлик алмаштиргич қанчалик кучли бўлса сув иситгич шунчалик кўп иссиқ сув ишлаб чиқаради.

Газовые проточные водонагреватели

Газли таъминловчи сув иситгич – ичи метал қобиқ, унда иссиқлик алмаштиргичдан ўтувчи сувни қиздирувчи горелка ва унинг хавфсиз ишлашини таъминловчи автоматика жойлашган. Сув етказиб берувчи кран очилганида клапанлашҳр ишга тушади ва газ горелкага келади. Газни ёқиш иситиш ускунасининг моделига боғлиқ: у автоматик тарзда ёки махсус тугмани босиш орқали амалга оширилиши мумкин. Автоматик газ горелкалари бироз тежамкор, шунинг учун уларда доимий ёниб турувчи олов бўлмайди. Очиқ турдаги ёнув камерали устунлар қўлланилганида, газ ёниши маҳсулотлари мўри орқали чиқиб кетиши керак. Ёпиқ камерали устунлар мўрилар ўрнига коаксиял қувурлардан фойдаланилади. 

Газли сув иситгичларни ўрнатиш

Газли сув иситгичларни ўрнатиш газ қувурларини ўтказиш ва вентиляцион тирқиш очишни талаб қилади. Махсус ускуналарни ўрнатиш учун хонани лойихалаш ва қуриш.

Газовые водонагреватели

Ўрнатиш жараёни:

  1. Эски иситгични ўчиринг. Газни ўчиринг. Иккита қисқич ёрдамида газ қувурларии бўшатинг.
  2. Сув таъминотини тўхтатинг. Мос келувчи ўлчамдаги иккита қисқич ёрдамида бойлердан қувурларни олиб ташланг. Агар боғланиш қаттиқ бўлса, қувурларни кесинг.
  3. Янги иситгични ўрнатиш. Иситгич қурилмани у мустаҳкам ва қимирламай турадиган жойга ўрнатинг. Бу жойда ҳаво яхши айланишига ишонч ҳосил қилинг. Сув иситгични тез аланга оладиган жиҳозлар олдига ўрнатманг. Иситгич билан бемалол ишлаш мумкин бўлиши учун уни айлантиринг. Мустаҳкамлик учун ҳар томондан иситгичга зичловчи воситалар ўрнатинг.
  4. Қувурларни маҳкамлашда тефлон тасмаларидан фойдаланинг. Қувурларни иложи борича маҳкамроқ қотиринг. Қувурларда тўғри маҳкамлашни кўрсатувчи белгилар мавжуд. Кўк кўрсаткичли қувурни совуқ сувга ўланг, бунда белги иситгич томонни кўрсатиб туриши керак. Қизил кўрсатгичли қувурни иссиқ сув қувурига уланг. Иккита қисқич билан қувурларни қарама-қарши томонга бураб, маҳкамланг. Агар иш жараёнида вентилни бўшатган бўлсангиз, уни ўз жойига қўйинг. Сув таъминоти қувури ва босим назоратчисини ўрнатинг. Иккита қисқич ёрдамида сув таъминоти қувурларини иситгичга уланг. Барча вентилларни очинг ва сув ўтказинг, бунда у бир хилда оқиши керак. Кранларни беркитинг.

Газда ишлайдиган сув иситгични ўрнатиш сув қувурларини ўтказиш билан боғлиқ бир қатор амалларни талаб этади. Шунинг учун бу ишларни фақат профессионал мутахассислар бажариши керак.

Server Service компанияси ускуналарни монтаж қилиш билан боғлиқ сув иситгичларни ўрнатиш бўйича барча тадбирларни қисқа муддатда сифат кафолати ва ишончлилик билан амалга оширишга тайёр.