Ҳурматли мижозлар, шикоят шаклини мутахассис ўз ишини тамомлаганидан сўнг тўлдиришингизни илтимос қиламиз ва уста кафолат талонини тақдим этишини назорат қилинг. Талонсиз биз ҳеч қандай мажбуриятни зиммамизга олмаймиз. Батафсил...

 

Гуллар учун совутгич камераларини ўрнатиш

Server Service компанияси Ўзбекистонда совутгич камералари, шунингдек, гуллар учун витриналарни ҳам монтаж қилиш, сервис хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини амалга оширади.

ГУЛЛАР УЧУН КАМЕРАЛАР КОНСТРУКЦИЯСИ

Ёпиқ турдаги. Бундай конструкция шкафга ўхшаб кетади – камеранинг бир томони бутунлай ёки қисман иссиққа чидамли ойнадан ишланади. Камерага кундузги ёруғлик лампалари ўрнатилади, улар туфайли гуллар зарур рангни олади. Бундай тизимларда ички совутиш ускуналари қўлланилади.

Витрина туридаги. Камера совуқнинг чиқиб кетишини олдини оувчи икки қатламли ойнага эга. Камеранинг ўзи ҳаридорлар учун гулдасталар яхши кўриниб туришини таъминловчи катта аквариумни эсга солади. Бундай витриналар алоҳида турувчи конденсатор-компрессор (одатда, ташқарига ўрнатилади) блоки ва фреон тармоқлари билан боғланган буғлатгичли (камера ичида) совутгич ускуна билан жиҳозланган.

ГУЛЛАР УЧУН СОВУТГИЧ КАМЕРАЛАР ҲАҚИДА УМУМИЙ МАЪЛУМОТ:

Ўлчамлари. Одатда, гуллар учун совутгич камералар 2-4 квадрат метрдан ориқ майдонга ўрнатилмайди. Бу дўконлар гулларнинг кўплаб заҳирасини сақламаслиги билан боғлиқ, янги узилганларини сотиб олишни афзал кўради. Улгуржи савдо билан шуғулланувчи йрик гул омборлари ва дўконлари учун 150 м2 майдонаг эга совутгич камералар қўрилиши мумкин.

Камеранинг материаллари. Иссиқлик изоляцияси учун, кўпинча, қўшимча металл фольга қопламаси билан юқори маҳкамликдаги (40-50 кг/м3) пенополиуретандан фойдаланилади.

Қоплама. Қоплама учун қалинлиги 0,4-0,8 мм ли галванезланган пўлат қўлланилади. У силлиқ ва тозалаш учун қулай.

Совутиш тизими. Гуллар учун совутгич камерада кўпинча моноблокли совутгиш қурилмаси қўлланилади. Уларни ўрнатиш осон, улар ихчам ўлчамга эга ва кам майдонга эга кичик камералар учун жуда мос келади. Йирикроқ гулларни совутгич камералар ва витрина туридаги камералар (кўп қисми ойнаванд бўлган) алоҳида турувчи компрессор-конденсатор блоки ва буғлатгичдан таркиб топган совутиш қурилмаси қўлланилади.

Агар Ўзбекистода гуллар учун совутиш камераси, уни монтаж қлиш ёки таъмирлаш керак бўлса, бизга қўнғироқ қилинг.