Ҳурматли мижозлар, шикоят шаклини мутахассис ўз ишини тамомлаганидан сўнг тўлдиришингизни илтимос қиламиз ва уста кафолат талонини тақдим этишини назорат қилинг. Талонсиз биз ҳеч қандай мажбуриятни зиммамизга олмаймиз. Батафсил...

 

Қуёш коллекторлари + абсорбцион чиллерлар

Қуёш коллекторлари иситиш тизимларида фаол қўлланилади, бироқ кўпчилик уларни кондиционерлаш тизимида ҳам қўллаш мумкинлигини билмайди. Ёзда қуёш ёрқин нур сочганида кондиционерлаш долзарб мавзуга айланади, қуёш энергиясидан совутиш учун фойдаланиш мумкин экан, демак, ундан уйни салқинлатиш учун фойдаланиш оқилона ечим бўлади.

Қуёш энергияли кондиционерлаш тизимининг ютуқлари қуйидагича:

 

  • Кўчада қанчалик баланд иссиқллик бўлса, совутиш машинасининг самарадорлиги шунчалик ортиқ бўлади, оддий кондиционерларда эса бунинг акси.
  • Кондиционерлаш тизими учун бепул энергиядан фойдаланиш.
  • Бу тизим ёзда уйингизни совутгани каби қишда иситади.
  • Ёз мавсумида иситиш тизимига эҳтиёж йўқ вақтда коллектор энергиясидан фойдаланиш қулайиги.

 

Абсорбцион чиллерларнинг қуёш коллекторлари билан ҳамкорликда ишлаш тамойили.

Абсорбцион чиллерларнинг ишлаш тамойилини интернетдан ёки сайтимиздан топишингиз мумкин, шунинг учун батафсил келтириб ўтирмаймиз ва фақат асосий нуқталарига тўхталамиз.

Демак, абсорбцион кондиционерлар ҳақида кўпчилик яхши билади, улар анчадан буён катта миқдорда ташландиқ иссиқлик мавжуд бўлган корхона ва заводларда қўлланилиб келинади (қайсидир ишлаб чиқариш жараёнида иссиқлик ҳосил бўладиган ва у атмосферага чиқариб юбориладиган), бугун абсорбцион совутиш машинаси (чиллер) қуёш коллекторлари билан бирга қўлланилмоқда.

Абсорбцион совутиш машиналарида хладагент сифатида кондицонерлашнинг бошқа агрегатлари сингари фреондан эмас, сувдан фойдаланилади. Абсорбцон чиллерларга совуқлик билан таъминлаш учун иссиқлик зарур ва биз бу иссиқликни ёзда чарақловчи қуёшдан оламиз.

Агар ўйингизни иситиш учун қуёш коллектори ўрнатган бўлсангиз ёки шу ҳақда ўйлаётган бўлсангиз, мини абсорбцион чиллерни қуёш коллектори билан биргаликда ўрнатинг ва ёзда электр учун катта маблағ сарфламай салқин ҳавога бепул эга бўласиз.

Компаниямиз қуёш энергияли кондиционерлаш тизими бўйича тўлиқ хизмат турларини таклиф этаётганидан хурсанд. Биз лойиҳалаш, монтаж қилиш ва ускуналарни Хитойдан келтириб бериш билан шуғулланамиз. Агар хонадонингиз учун иссиқлик ва салқинликнинг асосий манбаси сифатида қуёш энергиясидан фойдаланиш қизиқтирса, биз билан боғланинг.

Бизнинг малакали мутахассисларимиз ҳам иситиш тизими соҳасида, ҳам кондицонерлаш соҳасида катта иш тажрибасига эга, шунинг учун биз мутахассисларимиз томонидан лойиҳалаштирилган ва ҳаётга татбиқ қилинган исталган тизимнинг сифати ва ишончлилигини кафолатлаймиз.