Турли хоналар учун уларнинг майдони ва йўналишига қараб турли иситиш тизимлари ўрнатилади. Компаниямиз кўп йиллар давомида иситиш тизимларини лойиҳалайди ва монтаж қилади. Агар сиз хонадон, дала ҳовли ёки офисингизга иситиш тизимини ўрнатишни истасангиз бизнинг мутахассислар энг тўғри танлов бўлади.
Компаниямиз томонидан истиш тизимлари бўйича таклиф этиладиган хизмат турлари рўйхати жуда кенг:
1) Истиш тизимини лойиҳалаштириш. Биз исталган катталикдаги майдонга эга бўлган объектлар учун газ, электр ёки қуёш энергиясида ишловчи турли иситиш тизимларини лойиҳалаштирамиз. Мутаҳассисларимиз хонадон ва коттежлар ёки гипермаркет ва ишлаб чиқариш корхоналариниг иситиш тизимни бир хил сифатда лойиҳалайди.
2) Иситиш тизимини монтаж қилиш. Уста иситиш ускуналарини ўрнатади, сувли иситиш учун қувур тармоғин ўтказади, турли иссиқлик алмаштиргич ва калориферларни монтаж қилади. Биз иситиш тизимни ўзимизнинг ёки буюртмачининг лойиҳаси асосида амалга оширишимиз мумкин.
3) Иситиш тизими ва ускуналарини таъмирлаш. Биз исталган қувватдаги иситиш қозонларини таъмирлаймиз, ҳам маиший, ҳам саноат туридаги ҳар қандай истиш тизимини мослаштириш ишларини олиб борамиз, иситиш тизимининг ишлашидаги исталган муаммони сифатли ва маъқул нархларда бартараф қиламиз.
4) Иситиш тизими реконструкцияси. Агар объектингиз учун иситиш тизимни кучайтириш кераг-у, лекин сиз уни бутунлай ўзгаришини истамасангиз, биз тизимни реконструкция қилишимиз мумкин. Афсуски, бу имконият барча объект ва иситиш тизимларида мавжуд эмас. Шунинг учун мазкур хизмат тури бўйича батафсил маълумот олиш учун компаниямиз офисига мурожаат қилинг.
5) Йирик саноат объектлари учун иситиш тизими ускуналарини етказиб бериш. Саноат иситиш ускуналари, одатда, мамлакатимизга хориждан келтирилади. Ўзбекистонда оммалашган иситиш қозонлари Хитой ва Жанубий Корея мамлакатларга тегишли. Биз заводи Италия, Хитой, Жанубий Корея ва Россияда жойлашган энг сифатли маҳсулот чиқарувчи компаниялар билан ҳамкорлик қиламиз.
Биз компаниямиз томонидан етказиб берилган ускуналарга кафолат берамиз ва кафолат мажбуриятларини ўз зиммамизга оламиз: сиз ускуна ишдан чиққан ҳолда ишлаб чиқарувчи компанияга мурожаат қилишингизга ҳожат қолмайди. Сиз функциялари ва нархи бўйича ўзингизга мос келувчи иситиш қозонини танлашингиз учун биз иситиш қозонининг бир нечта турларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Биз маҳсулот сифати, тезкор етказиб бериш ва арзон нархларни кафолатлаймиз.