Ҳурматли мижозлар, шикоят шаклини мутахассис ўз ишини тамомлаганидан сўнг тўлдиришингизни илтимос қиламиз ва уста кафолат талонини тақдим этишини назорат қилинг. Талонсиз биз ҳеч қандай мажбуриятни зиммамизга олмаймиз. Батафсил...

 

Хусусий уйларни иситиш

Хусусий хонадонларни иситиш учун иситиш тизимини турли усулларда қўллаш мумкин, у ёки бу турни танлаш уйнинг жойлашуви, иқлим шароити ва хонадон эгасининг таъбига қараб амалга оширилади. Ҳозир биз мутахассисларимиз мижозлар учун бир неча марта лойиҳалаштирган, ўрнатган ёк таъмирлаб берган уйни иситиш тизимларининг энг асосий ва кенг тарқалган турларини кўриб чиқамиз.

Агар сизга сифатли иситиш тизими зарур бўлса, уни амалга ошириш учун сиз Server-Service компанияси мутахассисларидан яхшироқ мутахассисларини тополмайсиз.

СУВЛИ ИСТИШ ТИЗИМИ

Иситиш тизимининг кўпроқ оммалашган тури қозонхона+радиаторлар иситиш тури ҳисобланади. Бундай тизим анъанавий ҳисобланади, чунки ундан ўнлаб йиллар давомида фаол фойдаланиб келинган.

Хонадонларни иситиш учун иситиш қозонлари газда, электрда, суюқ ёқилғида ёки қаттиқ ёнилғида ишлаши мумкин. Шунингдек, уйни истишнинг бундай тизими контурлар миқдори билан фарқланади. Бир контурли иситиш қозонлари фақат истиш ёки иссиқ сув таъминотини амалга ошириши мумкин, икки контурли иситиш қозонлари бир вақтнинг ўзида ҳам у, ҳам бу вазифани бажара олади.

Иситиш тизими радиаторлари турли материаллардан қилиди: чўян, алюминий ва х.к, шунингдек, уларни контуструкцияси турига қараб таснифлаш мумкин, бўлинмали радиаторлари, қувурли ёки панелли радиаторлар, конвекторлар ҳам қайсидир даражада радиаторларга тегишли. Шаҳар четидаги уйларда панорама ойналар ёки ойнаси полдан бошланган биноларда полости конвекторлари ўрнатиш бироз оптимал ечим бўлади, чунки одатий батареялар эстетик кўринимайди.

Дизайнерлик радиаторлари ҳам шаҳар четидаги уй учун ёмон ечим эмас, бироқ улар жуда қиммат нархга эга ва Ўзбекистонда уларни топиш мушкул.

ЭНЕРГИЯНИНГ МУҚОБИЛ МАНБАСИ ЁРДАМИДА ШАҲАР ЧЕТИДАГИ УЙНИ ИСИТИШ

Муқобил энергия манбалари қўлланилаётган истиш тизимари оммалашиб бормоқда: қуёш, иссиқ Ер, шамол ёки сув. Ўзбекистонда бундай тизимлардан фойдаланиш бошланганида Европа давлатларида улардан анчадан бери фойдаланиб келинар эди.

Компаниямизнинг тажрибали мутахассислари қуёш энергияси ёки Ер энергиясини қўллаган ҳолда шаҳар четидаги уйни иситиш тизимнинг лойиҳасини тузади, зарур ускуналарни топади ва уни Ўзбекистон ҳудудига етказиб беришни ташкиллаштиради ҳамда уйингиз учун иситиш тизимини ўрнатиб беради.

Кўп ҳолларда ундай тизимлар сувли бўлади, фақат иситиш қозони ўрнига табиий энергияда ишловчи қурилма бўлади, масалан,  иссиқлик насоси ёки қуёш коллектори. Турли энергия манбаалари ва уларни қўллаш кўриб чиқамиз.

 

Шамол – иситиш учун шамол энергиясини электр энергиясига айлантирувчи шамол генераторини қўллаш мумкин. Натижада сизда электрли иситиш тизими ҳосил бўлади, шунчаки электр энергияси шамол ёрдамида бепул ишлаб чиқарилади. Ўзбекистонда бу тизим ўзини оқламайди, чунки мамлакатимизда доимий кучли шамол мавжуд эмас.

Энергия ветра

Қуёш – қуёш энергиясида иситиш Ўзбекистонда энг яхши усул ҳисобланад, чунки ўлкамизда қуёш, деярли, 300 кун нур сочади. Бундай иситиш тизиимни икки усулда ташкил қилш мумкин:

  • Қуёш энергиясини электр энергиясига айлантириш ва иситиш тизимини электрли қилиш;
  • Қуёш энергиясини сувни иситиш учун қўллаш ва бунинг учун сувли истиш тизимдан фойдаланиш, баъзида, қуёш кам чиққан кунлари сувни электр қиздиргич ёрдамида қиздириш керак бўлади, бироқ бошқа вақтларда қуёш энергияси уйни доимий истиш учун етарли бўлади.
Энергия солнца

Сув – сувдан фойдаланиш ҳам турлича, масалан, ҳатто, сув совуқ бўлса ҳам ундан иссиқлик олувчи ва уни уйга киритувчи мини гидроэлектрстанция ёки сувли иссиқлик насосидан фойдаланилади.

Энергия воды

Ер – Ер қарида ҳарорат йил бўйи бир хил экан, тупроқ иссиқлик насоси ёрдамида ер остидан ҳарорат олиб уни ҳарорат ташувчига узатиш мумкин. Кейин ҳарорат ташувчи иссиликни уйингизга беради. 

Энергия земли

ИССИҚ ПОЛ

Тошкент шаҳри ва вилоятида иссиқ пол тизимини лойиҳалаш ва ётқизишда сизга Server Service компанияси мутахассислари ёрдам беради. Иссиқ пол иссиқлик хона майдони бўйлаб бир хилда ёйилишини таъминлайди. Бундан ташқари, иссиқ пол ёш болалар мавжуд хонадонлар учун идеал ечим бўлади. Электрли иссиқ пол учун барча керакли ускуналарни “Маҳсулотлар каталоги” бўлимидан сотиб олишингиз мумкин.

ҲАВОЛИ ИСИТИШ ТИЗИМИ

Агар таъминловчи ёки таъминловчи-чиқарувчи вентиляция ўрнатиш кўзда тутилган бўлса, у ҳолда сувли ёки электрли калорифер ўрнатиш ва кираётган тоза ҳавони қиздиришнинг ўзи кифоя.

Шаҳар четидаги уйнинг иситиш тизимини лойиҳалашни мутахассисларимиздан яхшироқ амалга оширадиганлар кам, шунинг учун агар сиз учун уйингизда қулайлик ва шинамлик муҳим бўлса, профессионалларга – бизга мурожаат қилинг!