Ҳурматли мижозлар, шикоят шаклини мутахассис ўз ишини тамомлаганидан сўнг тўлдиришингизни илтимос қиламиз ва уста кафолат талонини тақдим этишини назорат қилинг. Талонсиз биз ҳеч қандай мажбуриятни зиммамизга олмаймиз. Батафсил...

 

Иситиш тизими радиаторлари – монтаж қилиш

Совуқ мавсумида уйда жун пайпоқ кийиб, иссиқ чойшабга ўраниб олиб, “қайноққина чой ёки қаҳва бўлса, ёмон бўлмасди”, дея ўйлаган пайтларингиз бўлганмии? Агар бу саволга жавобингиз “Ҳа” бўлса, демак, хонадонингиздаги иситиш тизими радиаторини алмаштириш ҳақида ўйлаб кўришингизни маслаҳат берамиз. Иситиш тизимининг яхши ишламаслигининг сабаби нафақат мосламаларнинг эскириши, балки сув сизишига олиб келувчи нотўғри ўрнатиш оқибати бўлиши ҳам мумкин. Айнан шунинг учун иситиш тизими радиаторини монтаж қилиш каби жараёнларни фақат профессионалларга ишониш лозим. Бу соҳадаги Тошкент бўйича энг профессионаллардан бири бизнинг Server Service компаниямиз ҳисобланади. Компаниямиз бу соҳада биринчи йил фаолият олиб бораётгани йўқ, биз ўзимиз учун маъқул нархда юқори сифатни таъминловчи қоида ишлаб чиқдик. Бизнинг ташкилотимизга мурожаат қилиб, бизнинг хизматимиз сифатидан лол қоласиз. Лаҳзалик фойдадан кўра компаниямиз имижи биз учун қадрлироқ.

Биз, шунингдек, ускуналарни сиз учун қулайини танлашингиз учун тафсиялар берамиз. Иситиш тизими радиаторини сотиб олишда кўплаб нюансларни ҳисобга олиш лозим. Биринчидан, радиаторнинг турини аниқлаш керак бўлади. Бугунги кунда бозорда чўянли, алюминли ва икки металли радиаторларни учратиш мумкин.

Агар танлашдаги асосий омил сиз учун тежамкорлик бўлса, у ҳолда чўянли радиатор энг қулай танлов. Улар чидамли ва содда, бироқ уларнинг камчилиги мавжуд, иссиқлик тарқатиш самарадорлиги паст.

Иссиқликни энг кўп тарқатувчи радиатор алюминдан қилинган радиаторлар саналади, бироқ уларни ўрнатишда газларни чиқарувчи қопқоқларни ўрнатишни унутмаслик лозим. Қопқоқлар юқори ҳароратдаги сув ва алюминнинг таъсирланиши натижасида пайдо бўладиган газларни чиқариб юборади.

Янада қулайроқ вариант икки металли радиаторлар ҳисобланади. Улар ўзида юқори даражада иссиқлик бериш, катта бўлмаган оғирлик ва эстетик ташқи кўринишни мужассамлаштирган. Уларнинг чўянли ва алюминли радиаторларга нисбатан баланд нархга эга экани шу билан изоҳланади.

Радиаторларни монтаж қилиш

Радиаторлар турини аниқлаганингиздан сўнг нотўғри монтаж қилиш унинг барча ютуқларини чиппакка чиқариши мумкинлиги ҳақида унутманг. Иситиш тизимига эга бинодаги ҳолатга аниқ баҳолаш ва батареяни ўрнатиш жойи бўйича керакли вариантни танлаш фақат сантехника ва кавшарлаш соҳасида кўп йиллик тажрибага эга профессионаллар қўлидан келади.

Server Service компаниямизнинг барча усталари катта тажриба ва хурсанд бўлган мижозларнинг ижобий баҳоларига эга. Барча ишлар замонавий ускуна ва материаллардан фойдаланилган ҳолда олиб борилади, бу қилинган ишнинг сифатини кафолатлайди.

Фирмамизга мурожаат қилинг, мутахассисларимиз сизда мавжуд барча саволлар бўйияча маслаҳатлашишдан хурсанд бўлади.

Биз уйингизга илиқлик олиб кирамиз!