Ҳурматли мижозлар, шикоят шаклини мутахассис ўз ишини тамомлаганидан сўнг тўлдиришингизни илтимос қиламиз ва уста кафолат талонини тақдим этишини назорат қилинг. Талонсиз биз ҳеч қандай мажбуриятни зиммамизга олмаймиз. Батафсил...

 

Иссиқ полни ётқизиш

Компаниямиз иссиқ полни ўрнатиш, уни улаш ва ишга тушириш хизматларини амалга оширади.

Газ магистраллари ўтказилган жойларда шаҳар четидаги уйлар ва хусусий коттежлар учун сувли иссиқ пол ётқизиш ва газли сув иситиш қозонини ўрнатиш фойдали ва тежамкор бўлади. Чунки газ энергиянинг энг арзон манбайи саналади.

Кўп қаватли уйлардаги хонадонлар учун бундай тизим тўғри келмайди, чунки у ерда газли иситиш қозонини ўрнатишга рухсат берилмайди, ҳа сув сизган ҳолда ҳам қўшнилар билан муаммолар кўпаяди.

Бу ерда энг яхши ечим махсус қизитувчи кабелдан таркиб топган электрли иссиқ пол ўрнатишдир.

Компаниямиз исталган майдонга эга объектлар учун сувли иссиқ пол тизимини ўрнатади, биз катта биноларда ҳарорат бир ҳилда тарқалиши учун сувли иссиқ пол тизимини аъло даражада лойиҳалаштирамиз. Иссиқ пол тизимини ётқизишнинг кўплаб схемаси мавжуд, ҳар бир алоҳида ҳолат учун ўзига мос схемадан фойдаланилади. Келинг, уларнинг энг асосийларини кўриб чиқамиз.

Сувли иссиқ полни ўрнатиш усуллари

Илон шаклида

Мазкур усул қувурларни илон изи шаклида ётқизишни назарда тутади. Бунда иссиқ сув тизимга ичики девор томонидан келади. Иссиқлик ташувчи ҳаракатланиши давомида совуйди, оқибатда деворнинг кейинги қисми ички девордаги каби иссиқ бўлмайди. Бу номувофиқликни бартараф қилиш учун қувурларни қўшма илон кўринишида ётқизиш мумкин. бундай усул бир нечта контурларни ўрнатиш талаб этиладиган катта майдонга эга объектлар учун мос келади. Бу ҳароратни содда кўринишда мувозанатга келтиришга имкон беради.

Чиғаноқ

Иссиқ ва совуқ сув оқимларининг навбатма-навбат туриши сабаб кўпроқ оммалашган усул, чунки ҳароратни бир ҳилда тарқатади. Кичикроқ хонага бир контурли тарзда ўрнатиш жуда фойдали, чунки қувурларнинг бурилиш бурчаклари 900 дан ошмайди ва айлантирувчи насосни кам қувватлисини ўрнатиш имкони мавжуд, бу эса кам ҳаражат дегани.

Компаниямиз Тошкент шаҳри ва вилояти бўйлаб иссиқ полларни ўрнатиш бўйича тўлиқ хизмат турларини таклиф этади. Кеишилган ҳолда биз усталар жамоасини Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларига ҳам юборишимиз мумкин: Фарғона, Жиззах, Наманган ва бошқалар.