Ҳурматли мижозлар, шикоят шаклини мутахассис ўз ишини тамомлаганидан сўнг тўлдиришингизни илтимос қиламиз ва уста кафолат талонини тақдим этишини назорат қилинг. Талонсиз биз ҳеч қандай мажбуриятни зиммамизга олмаймиз. Батафсил...

 

Сувли иссиқ пол

Ким учун хонадонида ҳарорат ва қулайлик муҳим бўлса, “сувли иссиқ пол” иситиш тизимини танлайди.

Server Service компаниямиз сувли иссиқ пол тизимни ўранатишни амалга оширади. Компаниямиз усталари “сувли иссиқ пол” тизимини ўрнатади, монтаж қилади ва лойиҳалаштиради.

Агар иссиқ пол тизими ўрнатилган ва қандайдир сабабга кўра ишлашни тўхтатган бўлса, у ҳолда мутахассисларимиз носозлик сабабини тезкор аниқлайди ва бартараф этади.

Server Service – бу сифат кафолати ва иситиш тизиминингизнинг ишончлилиги!

“Сувли иссиқ пол” бугун бизнинг бозорда энг талаб катта тизим ҳисобланади. Унинг афзаллиги шундаки, у қиммат нархга эга электр учун қўшимча сарфларни талаб қиламйди. Бундай полни исталган иситиш қозони ёки иситиш тизимига (марказлашган тизимдан ташқари) улаш мумкин. Газ билан ишлайдиган иситиш қозони қўлланилганида  тизимдаги сувни иситиш учун ёқилғининг энг арзон тури – газдан фойдаланилгани боис хонани иситиш учун сарфларни сезиларли даражада камаяди.

Сувли иситиш полнинг турлари

  • Сувли иситишнинг бетонли тизиими

Сувли иссиқ полнинг мазкур тури қувурлар ва цемент қопламаларни ўзида жамлаган. Бугунги кунда бу тизим энг оммалашган ҳисобланади.

 

  • Полга ётқизилган (полистролли) тури

Бу тизим алюмин пластинали қувурлар ётқизиладиган махсус ўйиқларга эга полистирол плиталаридан таркиб топган.

Алюмин пластиналар кийдирилган қувурлар ётқизилган полистролли қатлам бетонли қатламдан анча ингичка ва шифт баландлиги катта бўлмаган хоналарни сувли иситиш тизимида қўлланилади.

Модулли ёки ариқча кўринишидаги ёғочли тизим

Бу тизим қувурларни ётқизиш усули билан фарқланади. Аввало қувурлар ётқизиладиган ёғочлар ўрнатилади, ариқчалар орасига иссиқлик изоляцияси қатлами ётқизилади.

Сувли иссиқ полни ётқизиш учун қўлланиладиган материал сифатида метал, мис ёки тикилган полиэтилен қувурлардан фойдаланилади.

“Сувли иссиқ пол” монтажи – бунинг учун нималарни билиш керак?

1. Дастлабки иш, сувли иссиқ полни ётқизишдан аввал, уни ўрнатиш учун хонадонингизга хизмат қилувчи ташкилотнинг розилигини олиш зарур. Агар сиз газда ишлайдиган тизимни ўрнатмоқчи бўлсангиз ва кўп қаватли уйда яшашасангиз, бу ҳолда ҳам сув иситувчи қозонни ўрнатиш учун рухсат олиш ҳақида қайғуришингиз зарур.
2. Барча масалалар ҳал қилиндими? Энди пенополистирол, минерал паҳта ёки бошқа материалдан тайёрланган иссиқлик изоляциясини ётқизиш зарур. Қалинлик қаватларнинг оралиқ тўсиғидаги йўқотишни ҳисобга олган ҳолда танланади.
3. Қувурлар – иссиқ пол

 Қувурларни маҳкамлаш арматура тўрига сим ёки маҳкамлаш тасмасига ўрнатилган махсус клипслар ёрдамида амалга оширилади. Кўплаб ишлаб чиқарувчилар маҳкамлаш ленталарини қувурлар билан бирга таклиф этади.

Водяные теплые полы4. Кейин цемент қатлами қуйилади ва сўнги пол қопламаси ташланади.

Сувли иссиқ полни ётқизиш етарлича мураккаб ва технологияга диққат билан риоя қилишни талаб этади. Бироқ у бунга арзийди! Бунинг устига “сувли иссиқ пол”ни ётқизиш компаниямизнинг шу турдаги иситиш ускуналарини ўрнатиш, монтаж қилиш ва лойиҳалашга ихтисослашган юқори малакали усталари томонидан амалга оширилади. Server Service қулай нархдаги сифатни кафолатлайди.