Ҳурматли мижозлар, шикоят шаклини мутахассис ўз ишини тамомлаганидан сўнг тўлдиришингизни илтимос қиламиз ва уста кафолат талонини тақдим этишини назорат қилинг. Талонсиз биз ҳеч қандай мажбуриятни зиммамизга олмаймиз. Батафсил...

 

“Baxi” электр иситиш қозони – Италянинг “Bahi SPA” компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Мазкур модел ҳам қаттиқ, ҳам суюқ ёқилғида ишлайди. Бу компаниянинг бошқа маҳсулотлари сингари “Baxi” қозонлари сифати ва чидамлилиги билан ажралиб туради. Мана шу сабабга кўра ҳам бугун бу қозонлар истеъмолчилар орасида катта ҳурмат ва машҳурликка эга. Бу қозоннинг энг катта фарқи улар фақат ёпиқ кўринишдаги иситиш тизимида ишлашга мўлжалланган. Шунингдек, бу қозонлар сувни мажбурий айлатириш тизими билан жиҳозланган. Мазкур жиҳати қозондан фойдаланишни етарли даражада осонлаштиради ва унинг иши самарадорлигини оширади.

Бу қозонларнинг конструкцияси бошидан охиригача пухта ўйланган ва ундан фойдаланишда носозлик пайдо бўлмайигандек туюлади. Албатта, ундан тўғри фойдаланилганида ва оз бўлсада эътибор қаратилганида “Baxi” қозонлари сизга узоқ йиллар хизмат қилади. Нотўғри қўлланилганида қандай хатоликлар юзага келиши мумкин? Бу ҳақда қуйида танишасиз.

“Baxi” иситиш қозонларидан нотўғри фойдалаилганида қандай носозлик юзага келиши мумкин?

Агар қозон тўлиқ қувватини намойиш қилмаса, бунинг сабаби унинг чиқиндихонаси ўта тўлиб кетгани, ёки ўта самарасиз бир қувурли истиш тизими бўлиши мумкин. Мазкур муаммо, одатда, иситиш қозонининг ҳар бирида юз бериши мумкин. Айтиш жоизки, аввалбошидан тўғри монтаж қилинган “Baxi” қозони нуқсон ва узулишларси узоқ вақт ишлай олади.

“Baxi” иситиш қозонларида кўпинча қуйидаги носозликлар учраб туради: қозонни ишга тушириш ёки ёқиш вақтида ноодатий овоз чиқиши. Одатда, бу ўчоқ қувурининг тўлиқ куйиб кетиши оқибатида содир бўлади. Куйиб бўлган қувурлар ҳаво газ қоришмасини меёрий ишлаши учун зарур шароит ҳосил қила олмай қолади. Қувурларнинг куйиши мўри тўлиб қолиши, бундан сўнг қозонда кислород етишмаслиги натижасида бўлади. оқибатда олов қувурларни куйдира бошлайди, чунки иш вақтида олов унинг устида бўлади.

“Baxi” истиш қозонларини таъмирлаш

Албатта, “Baxi” қозонларини ҳар бир моделида ўзининг нозиқ нуқтаси ва ўзига хос носозликлари мавжуд. Бироқ юқорида айтилганлардан ўз вақтида сервис хизмат кўрсатиш, мунтазам тозалаб туриш ва “Baxi” қозонларини аъло даражада таъмирлаш уларнинг ишлаш қобилиятини узоқ йиллар сақлаб туриши мумкин, деган хулоса чиқариш мумкин.

Бугун Server Service компанияси ўзиниг малакали мутахассислари хизматини таклиф қилади. Биз Тошкент шаҳри ва шаҳар атрофидаги ҳудудларда “Baxi” қозонларини монтаж қилиш, таъмирлаш ва сервис хизмати кўрсатиш хизматларини амалга оширамиз. Мутахассисларимиз сиз учун исталган қулай вақтда ва шаҳарнинг исталган нуқтасига ташриф буюради. Кўрсатилган барча хизмат турлари ва алмаштирилган эҳтиёт қисмлари учун фирмамизнинг кафолати тақдим этилади. Монтаж ва таъмирлаш ишлари олиб борилса, диагностика ишлари бепул амалга оширилади.

 

Бошқа ишлаб чиқарувчиларниинг иситиш қозонларини таъмирлаш