Ҳурматли мижозлар, шикоят шаклини мутахассис ўз ишини тамомлаганидан сўнг тўлдиришингизни илтимос қиламиз ва уста кафолат талонини тақдим этишини назорат қилинг. Талонсиз биз ҳеч қандай мажбуриятни зиммамизга олмаймиз. Батафсил...

 

Ferroli (Ферроли) иситиш қозонларини таъмирлаш

Ferroli истиш қозонлари пайдо бўлиши билан тежамкор синфидаги сифатли иситиш қозонлари сифатида ўзини яхши оқлади. “Ferroli” компанияси  сифатдан ташқари ассортиментларни кенгайтиришга ҳам эътибор қаратди. “Ferroli” бугун девор ва полга ўрнатиладиган турли қувватдаги бир контурли ва икки контурли қозонларни ишлаб чиқаради. “Ferroli” 50 йиллик фаолияти давомида ўз маҳсулотига инновацион технологияларни ва аввалги техника авлодларининг тажрибаларини бириктириш имконини топди. “Ferroli” истиш қозонлари билан уйнгиз ҳар доим иссиқ, жуда шинам бўлади, бунинг устига сиз ўзингиз учун мос келадиган қувватдаги қозонни танлаш имконига эгасиз. Айтганчи, иситиш қозони қувватини, ўз навбатида, иссиқлик ишлаб чиқариш фаоллигини назорат қилиш ўз хоҳшингиз бўйича амалга ошади.

Бундан ташқари мазкур фирманинг кўплаб қозонлари бир вақтининг ўзида 60 литр сувни иситувчи бойлер билан жиҳозланган. Бойлернинг мавжуд бўлганида сиз ванна ёки ошхона учун сувни саноқли сониялар ичида иситиб олишингиз мумкин. Шу билан бирга, солиқлар учун тўлаш мажбурияти ҳам ушбу қозонлардан фойдаланилганида кескин камаяди. Шунингдек, сув таъминоти билан шуғулланувчи муассасага боғликлик мутлақо бўлмайди, чунки иссиқ сув совуқ сувга қараганда тез-тез ўчиб туради, унинг нархи эса, одатда, қиммат бўлиши ҳақида айтиб ўтиришга ҳожат йўқ. Тонгда иссиқ сувни очсангиз бошида бир неча литр совуқ сув чиқиб кетишини кутиб турган, бу сувга эса иссиқ сув каби нархда хақ тўлаган пайтларингизни эслайсизми?

Таъмирлаш ва профилактика

Албатта, бундай қозонлар тўғри муомала қилиш, ўз вақтида техник кўрик ўтказиш ва вақти-вақти билан таъмирлаш ишларини олиб боришни талаб қилади.

Бошқа иситиш қозонларида бўлгани каби, “Ferroli” қозонларининг ҳам нозикроқ нуқтаси кўпинча тиқилиб қоладиган ўчоғи ва ички механизмлари ҳисобланади. Шунингдек, биринчи монтаж ишларининг тўғрилиги ҳам катта аҳамиятга эга. Истиш қозонингиз қанчалик ишончли ва узоқ вақт ишлаши бу ишлар сифатига боғлиқ. Нотўғри монтаж ички механизмларнинг муддатидан аввал ишдан чиқишига олиб келади.

“Server-Service” компанияси узоқ йиллардан бери турли савдо белгисидаги газли истиш қозонларини монтаж қилиш ва таъмирлаш, уларга сервис хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритиб келади. Бошқалар орасида биз Тошкент шаҳри ва вилоятида “Ferroli” иситиш қозонларини сифатли монтаж ва демонтаж қилиш, тамирлаш ва сервис хизмат кўрсатиш ишларини олиб борамиз. Барча хизмат турлари ва алмаштирилган деталлар учун максимал даражада узоқ муддатли сифат кафолати тақдим этамиз. 

Бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг иситиш қозонларини таъмирлаш