Server Service компанияси газли иситиш ускуналари, хонадонни сув билан таъминлаш ва радиаторлар тизимини лойиҳалаштириш ҳамда аъло даражада монтаж қилиш бўйича тўлиқ хизмат турларини таклиф этади.

Газли иситиш қозонлари турар-жойлар, коттежлар, ҳаммом, савдо, жамоат ва саноат объектларини иситиш учун мўлжалланган. Бир хил қувват ва ҳажимдаги пўлат қозон чўянлисидан, тахминан, икки баробар енгил. Шунингдек, пўлат қозон, айниқса, иситиш тизими ўчик турганида ёки ҳарорат тезкор пасайганида занглаши мумкин. Бу ҳолатда конденсат қозон юзасига ўрнашиб қолади, бу эса емирилиш авж олишига сабаб бўлади. Шу боис унинг хизмат қилиш муддати 10-15 йилни ташкил этади, бу вақтда чўянли қозон 50 йилгача ҳизмат қилиши мумкин.

Газли иситиш қозонларини ўрнатиш

Установка газовых котлов

Ўрнатишга тайёрлаш

1 иситиш қозонини мустақил ўрнатишга рухсат этилмайди – мазкур хизмат турига мос келувчи сертификати мавжуд бўлган мутахассисларга эга компанияга мурожаат қилишга тўғри келади.

2 иситиш қозони ўрнатиладиган бинода ҳарорат +5 дан +350С даража оралиғида бўлиши лозим, ҳаво таркибидаги намлик эса 80% ортиқ бўлмаслиги керак.

Қувурларни сув таъминотига улаш

Иссиқлик алмаштиргич тиқилиб қолмаслиги учун иситиладиган сув қозонга кириши жойида тўр кўринишидаги бурчак фильтри ўрнатилади. Қувурларни қувурчаларга улаш чоғида ишлаб чиқарувчи завод томонидан қўйилган махсус ёпувчи қопламани олиб ташлашни унутманг.

Қувурларни газ тармоғига улаш

Иситиш қозонини газ тармоғига фақатгина сертификатга эга мутахассис улаши лозим. Қозон олдида газ крани ёки ҳароратни ёпиш клапани, газ ҳисоблагичи, газга сертификати мавжуд бўлган шарли вентил бўлиши шарт. Газни бошқарув клапани очиқ жойда туриши керак.

Мўри қувурига улаш

Мўри қувури бевосита қозонга уланади ва бино деворидаги тешик орқали ташқарига чиқарилади.

Электр тармоғига улаш

Бир учида тармоққа улаш мосламасига эга уч ядроли кабел қозон яқинида жойлашган розеткага уланади. Бунда 220 В. ли розетка қўлланилади.

Полга ўрнатиладиган иситиш тизими

Иситиш қозонини дастлабки ишга туширишдан аввал уни электрдан узиш ва тизимни сув билан тўлдириш лозим. Бунинг учун қозоннинг пастки қисмида жойлашган ички вентил очилади. Тизимдаги босим белгиланган даражага етганида вентил ёпилади. Иситиш тизимини сув билан тўлдириш секинлик билан амалга оширилади, чунки ҳаво иситиш тизимидан чиқиб кетиши керак.

Иситиш қозонини ишга тушириш

Иситиш ва иссиқ сув таъминоти тизимида сув сизиши, шунингдек газ чиқиши ҳолатлари йўқлигига ишонч ҳосил қилганингиздан сўнг қозонни дастлабки ишга туширишга киришишингиз мумкин. Қозонни дастлабки ишга тушириш фақатгина сертификатга эга мутахассис учун рухсат этилган.

Иситиш қозонини тўғри ўрнатиш учун “Server Service” компанияси мижозларига барча зарур ҳисоблар ва ўлчамларни олиб борувчи ва уларнинг истакларини ҳисобга олувчи мутахассисларини олдиндан юбориш хизматини таклиф этади.