Ҳурматли мижозлар, шикоят шаклини мутахассис ўз ишини тамомлаганидан сўнг тўлдиришингизни илтимос қиламиз ва уста кафолат талонини тақдим этишини назорат қилинг. Талонсиз биз ҳеч қандай мажбуриятни зиммамизга олмаймиз. Батафсил...

 

ТЭНли электр иситгичларида иссиқлик энергияси ТЭНдан исиқлик ташувчига узатилади. ТЭН – қувур кўринишидаги электрли иситгич. ТЭН қурилиши қуйидаги схемада келтирилган.

Қувур кўринишидаги электрли иситгич

Схемада кўриниб турганидек, ТЭН мис ёки металл трубка, диэлектрик вазифасини бажарувчи тўлдирилган пломба ва спирал ва трубка ўртасида иссиқлик ўтказувчидан таркиб топган. Трубкаларнинг ичида электр токининг катта босимга қарши тура оладиган пресланган иситувчи спирал жойлашган. Спирал 1200-15000С даражагача қизийди, бу иссиқлик натижасида трубка ташқарисида 8000С даража ҳарорат ҳосил бўлади.

ТЭНли истиш қозонининг қурилиши ва ишлаш тамойили қуйидаги схемада келтирилган.

ТЭНли истиш қозонининг қурилиши ва ишлаш тамойили

ТЭНли истиш қозонининг қурилиши ва ишлаш тамойили жуда содда ва ТЭН электр токи таъсирида қизиши ва иссиқлик ташувчига ҳарорат улашиши билан изоҳланади. Иссиқлик ташувчи қозонга айлантириш насоси ёрдамида узатилади. Бу турдаги қозонлар ҳавони автоматик чиқариб ташлаш ускунаси билан жиҳозланган.

ТЭНли электр иситиш қозонларини ўрнатишни мутахассис тузган лойиҳа бўйича амалга ошириш лозим. Мутахассисда эса барча керакли лицензия ва сертификатлар бўлиши шарт. Қуйидаги қоидага риоя қилиш жуда муҳим: иситиш қозонини улаш учун электр билан таъминловчи маҳаллий ташкилот рухсатини олиш лозим. Шунингдек қозон қуввати белгилангандан ошмаслиги лозим.

Тажрибасиз мутахассис томонидан ТЭНли электр иситиш қозонларини ўрнатиш тизимнинг нотўғри ишлаши ва тез орада ишдан чиқишига олиб келиши мумкин.

ТЭНли электр иситиш қозонларини ўрнатиш учун мўри шарт эмас. Электрли қозон заҳарли моддалар ажратиб чиқармайди, атроф-муҳитни зарарламайди ва фойдаланишда хавфлилик даражаси паст бўлади. Бундай қозонларда ёқилғи учун бўлинма мавжуд эмас, шунинг учун улар иҳчам ва исталган хонага жойлаштириш мумкин. Қурилмалар деворга ёки полга ўрнатиладиган бўлиши мумкин. Вазни камлиги туфайли деворга ўрнатиладиган қозонни монтаж қилиш учун деворни қўшимча маҳкамлаш шарт эмас. Тўғри олиб борилган монтаж кейинчалик қайта ўрнатиш ва қўшимча ҳаво ўтказувчиларни қуришнинг олдини олади.

“Server Service” компанияси мутахассислари ТЭНли истиш қозонларини ўрнатиш ва сизнинг талабларингизга мос бўлган зарур ҳисоб-китоб ишларини олиб боришда тезкор ҳамда сифатли ёрдам кўрсатади. ТЭНли иситиш қозонларини фақатгина профессионал, сифатли ва кафолатли ўрнатиш улра узоқ муддат хизмат қилишини таъминлаши мумкин. Агар сизга ТЭН га эга электрли иситиш қозонини сифатли монтаж қилиш зарур бўлса – Тошкент шахридаги телефон рақамларимизга қўнғироқ қилинг:

(+998 98) 128 04 02, (+998 90) 167 95 49, (+998 90) 357 82 00, (+998 93) 381 84 08

Буюртмалар ҳар куни 9:00 дан 19:00 га қадар қабул қилинади.

Иситиш тизими монтажи бўйича хизматлар нархи