Ҳурматли мижозлар, шикоят шаклини мутахассис ўз ишини тамомлаганидан сўнг тўлдиришингизни илтимос қиламиз ва уста кафолат талонини тақдим этишини назорат қилинг. Талонсиз биз ҳеч қандай мажбуриятни зиммамизга олмаймиз. Батафсил...

 

Электрли иситиш қозонларини таъмирлаш

Ремонт электрического котла в Узбекистане

Электрли иситиш қозонлари иссиқлик ташувчининг иситиш тамойили бўйича  бир неча турларга бўлинади. Бу билан ТЭНли, электродли ва индукцион электр қозонлари мавжуд.

Кўп ҳолларда ТЭНли иситиш қозонлари қўлланилади, у қуйидагилардан таркиб топган:

  • Иссиқлик алмаштиргич (иссиқлик алмаштирувчи ички трубка, яъни ТЭНга эга бак)
  • Бошқарув блоки
  • Ҳарорат назоратчиси

Булардан ташқари айлантирувчи насос, кенгайтирувчи бак, ҳимояловчи клапан ва фильтрлар ўрнатилган моделлари ҳам учраб туради. Электр қозонлар бир фазали (220 В) ва уч фазали (380 В) турларга ҳам булинади. Қуввати 12 кВт ошиқ бўлган қозонлар, одатда, фақат уч фазали бўлади, шу билан боғлиқ ҳолда маълум ҳисоб-китоблар ва хонадонга қўшимча электр ўтказишни талаб этади.

Кўплаб замонавий моделлар ҳимояга эга (сув босими энг паст кўрсатгичдан тушиб кетганида автоматик ўчиш, иссиқлик ташувчи-сув ҳарорати 950С даражадан ошиб қизиганида ишга тушадиган ҳалокат датчиги). Бундан ташқари, замонавий электр қозонлари ишини белгиланган ҳарорат бўйича бошқарадиган автоматика билан жиҳозланган. У қозонннинг иситиш қувватини ижобий назорат қилишни амалга оширади. Ҳарорат датчиги ёки хонадаги термостат кўрсатгичлари орқали айлантирувчи насос ишини бошқаради, шунингдек, бошқа кўплаб функцияларни амалга оширади. Электрли иситиш қозонлари экологик тоза, чунки иссиқлик олиш учун натижада ёнган маҳсулот қолдиқлари ажралиб чиқувчи ёниш жараёни қўлланилмайди.

Иситиш қозони – иситиш тизимининг маркази. Унинг вазифаси бинолар, тузилмалар учун иситиш ва иссиқ сув билан таъминлаш тизими учун иссиқлик энергияси ишлаб чиқишдан иборат.

Барча иситиш қозонларини ёқилғи турига қараб тўрт турга ажратиш мумкин:

Иситиш қозонларини кечикмай таъмирлаш лозим. Қурилмани автоматикаси билан бирга таъмирлаш ишларини фақатгина шу ишни бажариш учун барча сервтификат ва рухсатномага эга ваколатли мутахссисга ишониш мумкин.

Тажрибада 70% носозликлар нотўғри фойдаланиш оқибатида юзага келганидан. Асосийси энг қиммат ва юқори технологияларга эга ускуналар ҳам кутилмаганда ишдан чиқади. Бунинг сабаби одамларнинг эътиборсизлигидир – улар ускунани ўз вақтида техник кўрикдан ўтказишни унутишади. Агар иситиш қозонингиз билан ҳалокат юз берса таъмирлаш хизматига мурожаат қилишни чўзиб юриш керак эмас. Қуйида мутахассисга мурожаат қилиш вақти келганини англатувчи бир нечта белгилар келтирилган:

  • фойдали иш коэффициенти паст, ёқилғи эса кўп сарфланмоқда
  • қуюқ қурум пайдо бўлиши
  • бинога газ тарқалиши, бунинг устига сўриш ёмонлашиши
  • буғ босимининг ҳаддан ортиқ тушиб кетиши, сув зарур ҳароратгача исимай қолиши
  • исталган эламаентнинг қизариши ва шакли ўзгариши
  • чиқувчи газ ҳарорати ўта юқори бўлиб қолиши.

Энг яхшиши ўзингиз таъмирламанг, чунки бу янги муаммо ёки ҳалокатга олиб келиши мумкин. Шунинг учун айнан қаерда нуқсон борлигини ва уни бартараф қилиш йўлини биладиган мутахассисга мурожаат қилмай, маблағ тежаб қолишга уринманг. Ҳа, бу тежаб қолиши мумкин, ахир, янги ускуна сотиб олиш керак бўлмайди.

Иситиш қозонини таъмирлатишга буюртма бериш учун, қуйидаги рақамлардан бирига қўгнғироқ қилишнинг ўзи кифоя (Тошкент): (+998 98) 128 04 02, (+998 90) 167 95 49, (+998 90) 357 82 00, (+998 93) 381 84 08

Буюртмалар ҳар куни 9:00 дан 19:00 га қадар қабул қилинади.