Ҳурматли мижозлар, шикоят шаклини мутахассис ўз ишини тамомлаганидан сўнг тўлдиришингизни илтимос қиламиз ва уста кафолат талонини тақдим этишини назорат қилинг. Талонсиз биз ҳеч қандай мажбуриятни зиммамизга олмаймиз. Батафсил...

 

Кир ювиш машиналари

Кир ювиш машиналарини ўрнатиш ва таъмирлаш – бу мутахассиснинг иши

Ремонт стиральных машин в Ташкенте

Кир ювиш машинаси – ўтган асрнинг буюк ихтироларидан бири. Бу ҳайрон қоларли даражада эмас, ахир, айнан кир ювиш машиналари барча нарсани доимо тоза сақлаб туришимиз имконини берадиган бизнинг беминнат ёрдамчиларимиз ҳисобланади.

Кир ювиш машиналари ярим автомат ва автомат турида бўлади. Автоматик кир ювиш машиналари нафақат самарали тозалаш, балки доимо етишмайдиган бизнинг бебаҳо вақтимизни тежаш имконини беради! Айнан сиз учун зарур кир ювиш машиналарини танлашда аввалдан мутахассис билан маслаҳатлашиш керак бўлади.

Кир ювиш машиналарини ўрнатиш, таъмирлаш ва сервис хизмат кўрсатиш

Тажрибали мутахассис, сизнинг барча истакларингизни ҳисобга олиб, айнан сиз учун мос моделни тафсия қилади. Бироқ сиз кир ювиш машинасини ало даражада ўрнатиш ҳам лозим дейсиз. Бизнинг фирма энг яхши мутахассисларни таклиф қилади. Биз ёрдам берамиз ва сифатли монтаж қиламиз, зарурати бўлса тезкор таъмирлаймиз ва эҳтиёт қисмларини алмаштирамиз. Шунингдек, биз кир ювиш машшинангизда қисмлар зарарланганида ва кичик носозликлар юзага келагнида профилактика ишларини олиб боришни таклиф этамиз, бу машинани жиддий зарарлардан асрашга ёрдам беради.

Кир ювиш машинасини ўрнатиш жараёнига кейинчалик унинг чидамлилиги боғлиқ бўлишини унутмаслик лозим. Усталаримизнинг сифатли ўрнатиши, шунингдек, кейинги сервис хизмат кўрсатиш – профилактика ёки таъмирлаш сизнинг кир ювиш машинангиз “ҳаётини узайтиради”.

Маълумки, қўлда кир ювиш нафақат катта куч, балки вақтни ҳам олади. Уйда кир ювиш машинаси борлиги сабаб кир ювиш кам вақт олади, шунинг учун машина бирданига бузилганида анчагина ноқулайлик ва нохуш кайфият олиб келади.

Кир ювиш машинаси хизмат муддатини қандай узайтириш мумкин?

Кир ювиш машинаси ишлаш қобилиятини узоқ давом этиши учун бир неча оддий қоидаларга риоя қилинса бас:

  1. Кийимларни кир машинасига солишдан аввал, барча чўнтакларни ағдаринг ва тозаланг, уларда бегона ва унутиб қолдирилган нарсалар йўқлигини текширинг
  2. Дренаж фильтрини мунтазам текшириб туринг
  3. Кир ювиш машинасига белгиланган оғирликдан ортиқ кийим солманг
  4. Сувни юмшатувчи қурилмадан фойдаланинг
  5. Чўкиндиларга қарши кимёвий воситалардан фойдаланинг
  6. Керакли даражада кир ювиш кукуни сепинг
  7. Кир ювиш машинасига болаларни яқин йўлатманг
  8. Ярим йилда бир марта диагностика ўтказиш учун мутахассис чақиринг

Бироқ кир ювиш машинаси барибир бузилди ёки даврий ўчиб қоляптими, бизнинг Server Service компаниямизга мурожаат қилинг.

Бизнинг таъмирлаш марказимиз мутахассислари сизнинг кир ювиш машинангизни уз хонадонингизда ва сиз учун қулай вақтда таъмирлайди. Биз амалга оширган барча ишларимизни кафолатлаймиз шунинг учун мижозларимизга кафолат талони тақдим этамиз.

Бизнинг фирмамиз кир ювиш машиналарини ўрнатишдан тортиб улардаги энг мураккаб носозликларни баратараф қилишгеча бўлган хизматлар мажмуини тақдим этади. Зарурати бўлса зарарланган эҳтиёт қисмларни алмаштирамиз.

Кир ювиш машинасида кўп учрайдиган носозликлар:

  • Кир ювиш машинаси ёнмаяпти;
  • Сувни иситиш ёки қуритиш режими ёнмаяпти;
  • Селектор кўрсатгичи танланган дастур билан мувофиқ келмаяпти;
  • Дренаж насоси ишламаяпти;
  • Сиқиш функцияси ишламаяпти;
  • Қуритиш режими ишламаяпти;
  • Сиқиш вақтида баланд шовқин;
  • Сув сизиши ва бошқалар.

 Агар юқорида саналган пунктларнинг бирортасини кир ювиш машинангизда аниқласангиз, мутахассисларимизга мурожаат қилинг. Биз энг мураккаб ва фойдасиз бўлиб кўринган носозликлар билан курашамиз ва кир ювиш машинасига иккинчи ҳаётни ҳадя этамиз.

Тошкент шаҳрида кир ювиш машинасини тезкор таъмирлаш зарурми? Барчаси осон – бизга қўнғироқ қилинг.