Кир ювиш машинангиз бирданига ишдан чиқди ва нотабиий овоз чиқара бошлади, бу жиддий носозликлардан дарак беради. Муаммо подшипниклар зарарлангани ёки тасмаларининг ишдан чиқиши туфайли юзага келиши мумкин. Тасма шунчаки чиқиб кетиши ва ҳаммаси жойида бўлиши мумкин, бироқ бу ҳолатда ноодатий товушга бошқа нарса сабаб бўлади. Ҳозир биз кир ювиш машинаси тасмаси нима учун чиқиб кетиши ва зарарланиши ҳақида сўзлашамиз.

Гап шундаки, сўнгги вақтларда ванна хонасида жойни тежаш мақсадида энсиз кир ювиш машиналарини олиш урфга кирган, унинг омадсизлиги ҳам шунда. Бир неча йил фаолиятдан сўнг кир ювиш машиналарининг пружинлари ва амортизаторлари зарарланади ва бўшашиб қолади, бу сиқиш вақтида бакнинг тебранишига олиб келади. Бунинг оқибатида орқа деворга ишқаланаётган тасма, бир куни узилади.

Тасманинг чиқиб кетишига сабаб эса бакдаги ортиқча юк ҳисобланади. Агар кир ювиш машинаси хусусиятларида энг кўп юк 7 кг экани кўрсатилган бўлса, бир мартада 7 кг кийиб солишга уринманг. Йўриқномада аппарат имконият чегаралари кўрсатилади, бироқ техника мунтазам равишда имконият даражасида ишлаша, бу унинг ишдан чиқишига олиб келади. Барабанга ортиқча юк солиш катта амплитудаги тебранишга олиб келади, натижада эса тасма ишдан чиқиши мумкин.

Агар кир ювиш машинаси подшипниги ишдан чиқса, бу катта амплитудаги тебранишни ҳосил қилади, бунинг натижасида ҳам тасма ишдан чиқади.

Тасмани мустақил алмаштириш ҳар доим ҳам муваффақиятли ва тез амалга ошавермайди, шунинг учун доимо профессионаллар хизматидан фойдаланинг. Тасмадаги носозлик бошқа деталлардаги носозлик билан боғлиқ бўлиш эҳтимоли ҳам мавжуд, масалан подшипникларнинг зарарланиши ёки шкивларнинг бузилиши. Бироқ сиз уни илғамайсиз, бизнинг катта тажрибали профессионалларимиз эса гап нимада эканини тезда аниқлайди. Агар сиз кичик кенгликдаги кир ювиш машинасига эгалик қилсангиз, келгуси бир неча йил давомида тасмани алмаштириш билан боғлиқ муаммоларга дуч келмаслик учун сиз амартизаторни алмаштиришингиз зарур бўлиши мумкин. Кир ювиш машинаси билан ишлаш учун бизнинг ҳар бир устамизда мавжуд кўплаб махсус асбоблар талаб этилади. Server Service компанияси мутахассислари сизнинг ва ўзининг вақтини йўқотмайди. Улар кир ювиш машинангизни шунчаки таъмирлайди: