Ҳурматли мижозлар, шикоят шаклини мутахассис ўз ишини тамомлаганидан сўнг тўлдиришингизни илтимос қиламиз ва уста кафолат талонини тақдим этишини назорат қилинг. Талонсиз биз ҳеч қандай мажбуриятни зиммамизга олмаймиз. Батафсил...

 

Кир ювиш машинаси барабани подшипникларини алмаштириш

Кир ювиш машинаси барабанига кийимларни жойладингиз, керакли миқдорда кир ювиш кукунини ҳам солдингиз, кир ювиш учун керакли режимни танладингиз ва машинани ишга туширдингиз... барабан беўҳшов ғичирлаш билан айлана бошлади. Машинага нимадир бўлгани аниқ, нима экан?

Гап зарарланган подшипникларда. Бу “ҳаётнинг тугаши” эмас, бироқ машинани ўз ҳолига қайтариш лозим. Барабаннинг юмшоқ ва бир хил айланишининг сири унинг подшипникларида. Агар у билан бирор ҳодиса бўлса, иш жараёнида ёқимсиз товушлар чиқади. Хуш, нима учун бундай муаммо юзага келади? Ва буни қандай ҳал қилинади?

Демак, бунга айбдор вақт. Сиз анчадан бери ускунадан фойдаланиб келасиз ва подшипниклар шунчаки зарарланган. Яна бир сабаб ҳам мавжуд – сифатсиз ишлаб чиқариш. Заводда пломбани мойлашни унутишган ёки уни етарли даражада амалга мойлашмаган, шунда у сув ўтказган ва натижада подшипниклар занглаган.

Server Service компанияси сизга ва сизнинг кир ювиш машинангизни иш жараёнида бу муаммони енгиб ўтиши учун ҳамда тинчлигини қайтариш учун кўмак беришга доим тайёр. Маълумки, ускуна билан ишлаш осон, бироқ уни ҳаётга қайтариш ва ортиқча деталларни қолдирмаслик ҳар бир устага ҳам насиб қилмайди.

Бизнинг мутахассислар натижани кўп кутишингизга мажбур қилмайди. Улар подшипникларни кўп бор алмаштирган ва кир ювиш машиналарини ҳаётга қайтарган. Шунинг учун уларнинг қўл остида сизнинг кир ювиш машинангизни таъмирлаш учун асқатадиган барча қурилма ва асбоблар мавжуд.

Кир ювиш машинаси барабани подшипникларини кафолатли алмаштириш – бу Server Service компанияси!