Ҳурматли мижозлар, шикоят шаклини мутахассис ўз ишини тамомлаганидан сўнг тўлдиришингизни илтимос қиламиз ва уста кафолат талонини тақдим этишини назорат қилинг. Талонсиз биз ҳеч қандай мажбуриятни зиммамизга олмаймиз. Батафсил...

 

Чиллерлар

Server Service компанияси саноат кондиционерлаш тизими соҳаси бўйича тўлиқ хизмат турларини таклиф этади. Компаниянинг энг оммалашган хизмат турларидан бири Ўзбекистонда кондиционерлаш тизимларини лойиҳалаштириш ва чиллерларни ўрнатиш ҳисобланади.

Бизнинг компаниямизга сиз саноат объектларини кондиционерлаш билан боғлиқ исталган хизмат турини буюртма қилишингиз мумкин:

Бино ва иншоотларнинг кондиционерлаш тизимларини лойиҳалаш

Бизнинг ваколатли муҳандисларимиз объектингизнинг алоҳида ўзига хосликлари, у нима учун мўлжаллангани ва сиз афзал кўрган ускуналарни ҳисобга олган ҳолда кондиционерлаш бўйича ўз лойиҳасини яратади.

Бугун кўплаб кондицинерлаш тизимлари ишлаш тамойили, самарадорлиги, энергия сарфи, чидамлилиги, ва, албатта, нархи билан ажралиб туради.

Мутахассисларимизнинг маслаҳатлари – бепул хизмат ва агар сиз сиз ўзингизнинг объектингиз учун қайси турдаги кондиционерлаш тизими мос келишини билсангиз, улар сизга ёрдам беради.

Саноат иқлим ускуналарини етказиб бериш

Биз Хитойдаги бир нечта йирик ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик қиламиз ва саноат иқлим ускуналарини Ўзбекистонга олиб келиш хизматини амалга оширамиз. Биз фақат ишончли ва сифатли маҳсулотларни таклиф қиламиз. Кўплаб компаниялар ҳамкорларимиз ускуналаридан турли сабабларга кўра фойдаланади:

  • Юқори сифатли жамланма,
  • Сифатли бутловчи қисмлар,
  • Маъқул нарх,
  • Маҳсулотлар лойиҳа учун зарур бўлган техник хусусиятлари билан буюртма асосида тайёрланади,
  • Операция хоналари, фармацевтик ишлаб чиқариш ва саноатнинг бошқа соҳаларидаги ўта соф ҳаво талаб қилувчи “Тоза бино”лар учун ултра тозаловчи фильтирлар ўрнатиш имкони мавжудлиги.

Чиллер ва фанкойлларни монтаж қилиш

Барчага маълумки, саноат ускунасининг ишлашига уни монтаж қилиш сифати катта таъсир ўтказади. Шунинг учун қиммат нархга эга ускунани ўрнатишни тажрибага эга бўлмаган “уста”ларга ишонманг. Фақатгина мутахассислар хизматидан фойдаланинг!

Server Service компанияси мутахассислари саноат иқлим ускуналари соҳасида катта тажрибага эга ва чиллерлар, VRF тизимлар ҳамда каналли кондиционерларни олий даражада ўрнатади.

Мутахассисларимиз Хитойда ўқув курсларидан ўтган, уларга саноат кондиционерларини ишлаб чиқарувчи йирик компания – TICA мутахассислари сабоқ берган. Лойиҳалаш ёки ускуналарни сотиб олиш учун бизнинг компаниямизга буюртма берсангиз, монтаж ишлари учун чегирмага эга бўласиз!

Бу ҳолатда бизнинг компаниямиз ҳам ускунанинг ўзига, ҳам бажарилган ҳар бир хизмат тури учун узоқ муддатли кафолат беради.

Буюртма асосида ускуна етказиб бериш муддати ўртача 30 дан 90 кунгача бўлиши мумкин. Лойиҳани амалга ошириш муддатини қисқартириш мақсадида мутахассисларимиз ускуна етиб келгунига қадар монтаж ишларини бошлаб юборади – биз барча зарур муҳандислик комуникациялари (қувурлар, зарур клапан механизмлари, электр кабеллари ва бошқалар) ни тайёр қиламиз, ускуна етиб келганида эса уни ёқиш ва созлаш ишлари қолади холос.

Сервис хизмати ва таъмирлаш

Чиллерларга сервис хизмат кўрсатиш ва уларни профилактик текширувдан ўтказиш ҳам компаниямиз фаолият соҳасига киради. Бизда чиллерларга сифатли ва тезкор сервис хизмат кўрсатувчи аъло даражадаги мутахассислар ишлайди.

Компаниямиз узоқ йиллик тажриба ва кўплаб доимий мижозларга эга. Бир марта бизга мурожаат қилган киши бизнинг доимий мижозимизга айланади, улар бизнинг компаниямиз хизматларини ўзининг яқинлари ва танишларига тафсия қиладилар! Агар Ўзбекистон бўйлаб чиллерларни ўрнатиш ёки сифтли таъмирлаш зарур бўлса, биз сизга кўмак берамиз.

 

 

 

чиллер танлаш фанкойл танлаш