Ҳурматли мижозлар, шикоят шаклини мутахассис ўз ишини тамомлаганидан сўнг тўлдиришингизни илтимос қиламиз ва уста кафолат талонини тақдим этишини назорат қилинг. Талонсиз биз ҳеч қандай мажбуриятни зиммамизга олмаймиз. Батафсил...

 

Иссиқлик насослари

Демак, иссиқлик насослар атроф-муҳитдаги иссиқликни қайта ишлаш имконини берувчи иқлим ускунаси сифатида барчага маълум, компрессор ёрдамида иссиқлик ташувчининг ҳароратини керакли даражагача кўтаради ва бу иссиқликни керакли жойга етказиб беради.

Иссиқликни атроф муҳитдан ҳар доим олиш мумкин. Ахир “совуқ сув” – бизнинг сезиш ҳиссиётиимизга асосланган субъектив тушунча. Ҳатто, энг совуқ дарё сувлари ҳам оз бўлсада иссиқ ҳароратга эга. Бироқ, маълумки, иссиқлик совуқроқ жинсдан иссиқроғига ўтади. Бунда совуқ жинс янада совуйди, иссиқ жинс янада исийди. Ҳаво, дарё суви ёки тупроқни янада музлатган ҳолда иссиқлик олувчи иссиқлик насосидан фойдаланиб биноларни иситиш мумкин.

Классик ҳолатда 1 кВт электр энергияси сарфлаган иссиқлик насоси 3 дан 6 кВт гача иссиқлик энергиясини олиши мумкин. Тажриб шуни кўрсатадики, қиш мавсумида икки-учта маиший лампа ўрнига ўртача катталикдаги хонани иситиш учун етади. Ёз мавсумида, аксинча, иссиқлик насоси бинодаги ҳавони совутиши мумкин. Бинодаги иссиқлик атмосфера, дарё ёки тупроққа сингиб кетган ҳолда олиб ташланади.

Айни вақтда турли кўринишдаги иссиқлик насоси қурилмалари мавжуд, бу улардан ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги ва турар-жой биноларида фойдаланиш имконини беради. Компаниямиз турли объектлардаги ҳавони тежамкор  кондиционерлашни яратиш мақсадида турли қувватдаги иссиқлик насосларини сотиш билан шуғулланади.

Иссиқлик насослари иситишнинг турли қуввутига эга – бир неча киловатдан юзлаб мегаватгача.

Улар иссиқликнинг турли манбалари билан ишлайди, турли хил агрегат кўринишида бўлади. Шунга қараб уларни қуйидагича турларга бўлиш мумкин: сув-сув, сув-ҳаво, ҳаво сув, ҳаво-ҳаво.

Иссиқлик насос қурилмалари турли ҳароратдаги паст салоҳиятли иссиқлик манбалари, ҳатто минус ҳароратлилари билан ишлашга мўлжалланган. Улардан турли ҳарорат талаб қилувчи юқори салоҳиятли иссиқлик, ҳатто, 1000С даражали ҳароратни қабул қилувчи сифатида фойдаланиш мумкин. Шунга қараб иссиқлик насосларини паст, ўрта ва юқори ҳароратлига бўлишимиз мумкин.

Иссиқлик насослари техник қурилмалари билан фарқланади. Бу борада икки йўналишга бўлинади: парокомпрессион ва абсорбцион иссиқлик насос қурилмалари.

Server Service компанияси иссиқлик насосларини етказиб бериш, ўрнатиш ва таъмирлаш билан шуғулланади.

Иссиқлик насослари турлари

Очиқ ва ёпиқ контурли.

Ёпиқ контурли

Тепловой насос с закрытым контуром

Мазкур тур сувдан иссиққликни йиғиш учун сув тубида жойлаштирилган полиэтилен қувурларни ўзида жамлаган. Ёпиқ контур бўйлаб этиленгиликол айланади, у ҳавза остидан иссиқликни олиб иссиқлик насосларига ўтказади, бу иситилаётган бинони зарур иссиқлик энергияси билан таъминлайди.

Ютуқлари:

Қазиш ишларига зарурат йўқлиги, бунинг натижасида ташқи контур учун кам маблағ сарфланиши.

Иссиқлик ташучининг дастлабки филтирлаш тизими талаб қилинмаслиги.

Айлантирувчи насос ишлаши учун электр энергияси кам сарфланиши.

Камчиликлари:

Сув ҳавзасидаги сув ҳароратининг пастлиги (00С атрофида). Тизимни лойиҳалашда  сув ҳавзаси музлашининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратиш лозим.

Очиқ контур

Тепловой насос с отткрытым контуром, Типы тепловых насосов

Тизимни монтаж қилишнинг дастлабки босқичида ташқи контр қурилади, бу ер ости сув девори ёки унинг сув қатламига қуйилишида ёки очиқ сув ҳавзасидаги тизимни ўзида акс эттиради. Бу турдаги тизимни ташкил қилшда девор ва сувни ташлаш учун чуқурлиги 40-50 метр келадиган қудуқ қазиш керак бўлади. Қудуқлар бир-биридан 5-6 м узоқликда бўлиши, шунингдек, совуган сув қайтиб насосга қуйилмаслиги учун ташловчи қудуқ деворли қудуқ ер ости оқимидан узоқда бўлиши керак.

Ютуқлари:

Сув остидаги чуқурлик қазиш бўйича нисбатан кичик қазиш ишлари.

Ерости суви йил бўйи етарлича барқарор ҳароратга эга (7-100С). Бошқа турдаги исссиқлик насослари билан солиштирилганида бу буғлатгич ва конденсатор ҳарорати билан кичик фарқни, ўз навбатида, қайта ишлашнинг юқори коэфицинети (ишлаб чиқариш коэфиционети) ни таъминлайди.

Бу турдаги ташқи контурни хосил қилиш учун катта майдонли ер талаб қилинади. Катта бўлмаган қувватдаги иссиқлик насоси учун оралиғи 5-7 метр бўлган битта деворли ва битта ташловчи қудуқ етарли.

Камчиликлари:

Совутиладиган сувнинг тозалиги ва туз таркибига бўлган юқори талаб. Буғлатгичниинг соз ва узоқ муддат ишлаши учун сувни фильтрлашнинг мураккаб тизимини ўрнатиш ва вақти-вақти билан тозалаб туриш талаб этилиши.

Қудуқдаги насосолар ишлаши учун электр энергиясига сезиларли даражада қўшимча ҳаражатлар тўланиши.

Ерости сувнинг миқдори доимо бир хил бўлмаслиги, бунинг натижасида, сув қатлами ва қудуқнинг олиш ва бериши миқдори ҳам ўзгариб туради.

Қудуқни тўғри ўрнатиш учун сув остидаги оқимларни аниқлаш зарурати.

Иссиқлик манбаси – тупроқ коллектори

Ёпиқ контур саналади. Икки турга бўлинади – горизонтал ва вертикал.

Горизонтал тупроқ коллектори

горизонтальный грунтовый коллектор

2 – 2,5 метр чуқурликда қазилган ҳандаклар ёки 2,5 – 3,5 метрли зовурлардаги тупроқ қатламидан иссиқликни йиғиш учун 0,7 – 0,8 метр оралиқда пластик қувурлар ётқизилади. Тупроқда ташкил қилинган қувурлар орқали этиленгликол қоришмаси айланиб юради. У тупроқдан иссиқликни олади ва иссиқлик насосоига қайтади, ундан сўнг иссиқликни буғлатгичдаги фреона узатади. Совуган қоришма тупроқли коллектор қувурларига қайтади, бу жараён қайта такрорланади.

Ютуқлари:

Кўп йиллик фойдаланиш давомида иссиқлик миқдорининг мавжудлиги ва камаймаслиги

Дастлабки иссиқлик ташувчини фильтрлаш тизимига эҳтиёж йўқлиги

Айлантирувчи насоснинг ишлаши учун электр энергияси сарфига кичик ҳаражат.

Камчиликлари:

Ер қазиш ишларини олиб бориш учун катта майдон талаб этиши – 2 – 2,5 метрли зовур қазиш учун.

Қувур жойланган тупроқ ҳароратининг пастлиги (00С - +10С). Бунинг оқибатида иссиқлик насоси самара коэфициенти пасаяди.

Олинган иссиқлик қуввати бир квадрат метр ер контури учун камлиги (20 Вт)

Вертикал тупроқ коллектори

Вертикальный грунтовый коллектор

Геотермал зондлар ўрнатилган вертикал қудуқларга эга вертикал тупрроқ коллекторининг ташқи контурни ташкил қилиш учун зарур миқдорда 75-100 метрли ички қувурсиз қудуқлар қазилади. Ҳар бир қувурга мос узунликдаги зондлар тушурилади, шундан сўнг цемент-қумли қоришма билан тўлдирилади. Геотермал зонд – бу ичида этиленгликол моддаси айланувчи U шаклидаги полиэтиленли қувурдир, у тупроқнинг чуқур қатламларидан паст салоҳиятли иссиқликни олишга мўлжалланган. Барча зондлар иссиқлик насосининг йиғилиб-сочилувчи коллектори билан улаш йўли орқали бирлаштирилган. Тупроқнинг музлаб қолиши ва олинадиган иссиқлик энергиясини ошириш учун қудуқлар ковланаётганида улар орасида 5-7 метр масофа қолдирилиши керак.

Ютуқлари:

Кўп йиллик фойдаланиш давомида иссиқлик миқдорининг мавжудлиги ва камаймаслиги

Дастлабки иссиқлик ташувчини фильтрлаш тизимига эҳтиёж йўқлиги

Айлантирувчи насоснинг ишлаши учун электр энергияси сарфига кичик ҳаражат.

Зовур ташкил қилиш зарурати йўқлиги

15 м чуқурликда барқарор иссиқлик (80-100С) мавжудлиги –  бу иситиш мавсумида иссиқлик насоси юқори самарадорликда ишлашини таъминлайди.

Тупроқ турига қараб 1 метрли тупроқ зондида олинган иссиқлик 100 Вт ни ташкил этади. Бу тупроқ иссиқлик алмаштириш умумий узунлиги ва ковлаш ишларини камайтиради.

Камчиликлари:

Катта ҳажмли қазиш ишлари

Катта қувватли иссиқлик насослари учун алоҳида қудуқларнинг оралиғи 5-6 метр бўлган ташқи контурни ташкил қилиш учун катта майдон талаб қилиниши.

Иссиқлик манбаси – ҳаво

Моноблокли иссиқлик насоси иситилаётган бинонинг ёнида ёки фундамент даражасида ўрнатилади. Ички техник хонага ҳам ўрнатиш мумкин, бироқ бунинг учун совуқ ҳавони чиқариб ташлаш ва тоза ҳаво олиб кириш учун ҳаво ташувчи тизимини ташкил қилиш зарур. Ташқи ҳаводан олинган иссиқликлик бинони иситиш тизимининг иссиқлик ташувчисига, кейин хонадаги ички ҳавога ўтади.

Ютуқлари:

Паст салоҳиятли иссиқлик санбаси – ҳавога умумий эгалик, ўз навбатида, ташқи контурни ташкил қилиш учун ҳаражатлар бўлмаслиги.

Чиқариб юборилаётган ҳаводан иссиқликни қайта олиш.

Камчиликлари:

Ҳароратни 150С даражагача қўллаш имкони

Ташқи ҳаво ҳарорати пасайганида қувват ва ишлаб чиқариш самарадорлигининг тезкор камайиши.

Қишки совуқ даврида иситиш самарадорлиги бутунлай камайганида буғлатгич ва конденсация ҳароратида фарқ нисбатан катта бўлади.

Буғлатгич юзасида қиров пайдо бўлиш имкони. Қиров иссиқлик алмаштириш юзасини камайтиради ва ҳаво кириши учун қўшимча қаршилик ҳосил қилади. Бу жараённинг олдини олиш учун қўшимча автоматика ва буғлатгични эритиш тизимини ўрнатиш талаб этилади.

Иссиқлик насослари ҳақида батафсил маълумотларни “Контактлар” бўлимида кўрсатилган телефон рақамлари орқали компаниямизга қўнғироқ қилиб билиб олишингиз мумкин.