Типы тепловых насосов

Иссиқлик насослари – бу паст салоҳиятли иссиқлик манбайидан олинган иссиқликни юқори  салоҳиятли иссиқлик манбайига айлантирувчи қурилма. Бундай насослардан, аслида, кенг фойдаланилади. Улардан хусусий уйлар, санатория-меҳмонхона комплекслари, кафе ва бошқаларда иссиқлик манбайи сифатида қўллаш мумкин.

Server Service компанияси Тошкент шаҳрида иссиқлик насосларини ўрнатишда мутахассислари ёрдам беришга тайёр эканини эълон қилишдан хурсанд. Бундай тизимни ўрнатиш алоҳида эътибор талаб қилади, шунинг учун бу иш билан профессионаллар шуғулланиши лозим. Бизнинг компаниямизда фаолият олиб бораётган лойиҳачилар катта иш тажрибасига эга, барча ишларни сифатли ва тезкор амалга оширади. Мутахассислар ҳафтанинг ҳар бир кунида ишлайди, яъни улар исталган вақтда сиз билан учрашиши мумкин. Компаниямиз ишларнинг ишончлилиги ва сифатли бўлишини кафолатлайди. Бизнинг кўплаб мамнун мижозларимиз мавжуд ва уларнинг ҳар бири биз учун муҳим. Хизмат рақамларига қўнғироқ қилиб ёки онлайн тарзда буюртма берган ҳолда Server Service компанияси мутахассисларининг малакасига ишонч ҳосил қилишингиз мумкин. Ҳар қандай қўшимча маълумотни мазкур сайтдан топишингиз мумкин.

Сиз иссиқлик насосини ўрнатиш бўйича уста қидириш учун вақт йўқотмайсиз. Бизга қўнғироқ қилиб ва қурилма ўрнатишга буюртма бериб адашмайсиз. Компаниямиз мутахассислари томонидан ўрнатилган иссиқлик насоси сиз учун узоқ муддат хизмат қилишига ишонаверинг.

Иссиқлик насослари ҳақида батафсил

Иссиқлик насосларининг бир неча тури мавжуд эканини билсангиз керак. Айнан қайсилари? Ишлаш тамойили билан фарқланувчи иссиқлик насосларининг кенг оммалашган туридан бошлаймиз. Асосан икки тури мавжуд: компрессион иссиқлик нососи ва абсорбцион. Булар нимаси билан фарқланади? Гап шундаки, компрессион иссиқлик насослари электр энергияси мавжуд ҳолда ишлайди, аюсорбцион иссиқлик насослари ёнилғи ёки ташландиқ иссиқлик талаб қилади.

Бундай насослар иссиқлик манбайи бўйича фарқланади.

1. Ерости, ерусти сувлари ёки тупроқдан фойдаланиш учун геотермал иссиқлик насослари.

Бу ер энергияси қўлланиладиган ўзига хос тизим. Геотермал насослар, ўз навбатида, қуйидагича бўлади:

  • Ёпиқ турдаги насосли. Улар горизонтал, вертикал, сув ва бевосита иссиқлик алмаштиришга бўлинади.
  • Очиқ турдаги насослар. Бундай насосларнинг ишлаши учун сув зарур. У геотермал насос бўйлаб айланади ва ерга қайтади. Бироқ бундай насослар етарли миқдорда тоза сув талаб этади.

2. Ҳаволи иссиқлик насослари. Иссиқлик манбаси сифатида ҳаво қўлланилади.

3. Иккиламчи иссиқлик қўлланиладиган насослар. Масалан, марказий иситиш тизими қувурларидаги иссиқлик. Иссиқлик насосига эга бўлиш қулай. У ихчам ва, деярли, шовқинсиз. Бунинг устига, автоматик режимда ишлайди, уни ўрнатиш кўп вақт олмайди. Шунингдек, уни мавсум учун мос келувчи бир режимдан бошқа режимга ўтказиш имкони туғилади.