Ҳурматли мижозлар, шикоят шаклини мутахассис ўз ишини тамомлаганидан сўнг тўлдиришингизни илтимос қиламиз ва уста кафолат талонини тақдим этишини назорат қилинг. Талонсиз биз ҳеч қандай мажбуриятни зиммамизга олмаймиз. Батафсил...

 

Кондиционерлаш тизимларини лойиҳалаштириш

Яхши лойиҳалаштирилган кондиционерлаш тизими доимо у ёки бу бинода ишловчи ходимлар учун қулай ва самарали ишлашининг зарур шарти ҳисобланади. Турар-жойларни кондиционерлаш тизими билан таъмирлаш ҳам катта аҳамиятга эга.

Кондиционерлаш тизимини лойиҳалаштириш қуйидаги омилларни ҳисобга олингани ҳолда амалга оширилиши лозим:

 

  • Муайян бинонинг конструктив ўзига хосликлари;
  • Бинонинг техник ўзига хосликлари;
  • Ҳам кондиционерлаш, ҳам вентиляция соҳасидаги инновацион ишланмалар;
  • Бино эгаси ёки унда истиқомат қилувчининг истаклари;
  • Бинодаги кондиционерлаш тизими учун ажратилган бюджет;
  • Лойиҳанинг барча меъёрларга мос келиши.

 

Бу айниқса лабаратория, фармацевтик фабрика, телефон бирликлари ва бошқа объектлар учун кондиционерлаш тизимларини лойиҳалаштиришда муҳим ҳисобланади. Бундай биноларда фаолият жараёнининг мувофиқлиги бинодаги ҳаво ҳароратига боғлиқ. Бундай биноларда ҳаводаги намлик ҳам кам аҳамиятга эга эмас.

Шунингдек, кондиционерлаш тизимини лойиҳалашда аҳамиятли аспекти мос ускуналарни танлаш ҳисобланади.

Бундан ташқари, мазкур жараён бир қатор ҳисоблар олиб борувчи лойиҳачидан аниқликни талаб қилади. Чунки тизимнинг иш самарадорлиги, чидамлилиги ва ишончлилиги лойиҳанинг аниқлигига боғлиқ.

Ва, албатта, профессионал монтаж ишларини ҳам ёддан чиқармаслик зарур. Монтаж ишлари нотўғри олиб борилса, ҳатто, мукаммал лойиҳа ва илғор ускуналар ҳам тизимнинг вақтидан аввал ишдан чиқишидан қутқаролмайди.

Режалаштирилмаган хатолик ва ҳаражатларни олдини олиш учун кондиционерлаш тизимини лойиҳалашга ихтисослашган тегишли компанияга мурожаат қилиш лозим. Мурожаат қилишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилишни унутманг:

Бинонинг архитектура-қурилиш режаси;

Технологик лойиҳа (агар гап иқтисодий ёки ишлаб чиқариш биноси ҳақида бораётган бўлса);

Бинонинг бўлажак кондиционерлаш тизими борасида буюртмачининг талаблари  ва шахсий истаклари.

Мазкур жараённинг дастлабки қадами барча зарур муҳандислик ҳисоб-китоларини олиб бориш ҳисобланади. Бу ички/ташқи ҳароратни ҳисобга олишга ҳам тегишли. Шунингдек, ҳавони қайта ишлаш сифати меъзонлари ҳам ҳисобга олинади, бўлажак тизим ускуналари кўтариши керак бўлган босим чегаралари ҳисобланади.

Кейин бино хусусиятлари ва олинган кўрсатгичлар учун қулайроқ ҳаво алмаштиришни ташкил қилиш схемаси танлови олиб борилади.

Юқоридаги босқичлар тугатилганидан сўнг керакли ускуналарни танлашга киришиш мумкин. Бунда мавжуд маълумотлар ва, албатта, буюртмачининг истаклари назарда тутилади. Мижознинг истакларини ҳисобга олиш шарт, негаки кондиционерлаш тизими ускуналари фойдаланиш, сифат, нарх ва бошқа бир қатор хусисятларига кўра ўта катта фарқга эга бўлиши мумкин.

Кондиционерлаш тизими ўзида қуйидагиларни мужассамлаштириши мумкин:

Сплит тизимлар

Чиллерлар

Қувурларнинг турли тизимлари

Кондиционерларнинг кўплаб турлари ва бошқалар.

Кейин тайёр лойиҳа буюртмачига кўриб чиқиш учун тақдим этилади. Лойиҳа билан бирга барча тегишли ҳужжатлар, жумладан, ҳаражатлар сметаси ҳам тақдим этилиши шарт.

Юқорида келтрилганидан маълумки, кондиционерлаш тизимини лойиҳалаш нафақат аъло ва батафсил ёндашувни, балки йирик иш тажрибасини ҳам талаб қилади. Будан келиб чиқиб, бу мураккаб жараённи аввалдан ўзини танитмаган компанияга ишониш етарлича ҳавфли. “Server-Service” компанияси Тошкент шаҳри ва бутун Ўзбекистон бўйлаб кондиционерлаш тизимларини лойиҳалаштириш бўйича хизмат турларини тақдим этади. Биз ҳар қандай бинога исталган кондиционерлаш тизимини лойиҳалаштирамиз. Кондиционерлаш тизимини лойиҳалаштиришни бизнинг компанияга ишониб, қуйидагиларга эга бўласиз:

Барча амалга оширилган ишлар учун сифат кафолати

Ҳаражатларнинг энг юқори тежамкорлиги

Биноингиз учун самарали, чидамли ва сифатли кондиционерлаш тизими

Максимал даражада қисқа вақт ичида лойиҳалаш

Лойиҳангизга алоҳида ёндашув.