Ҳурматли мижозлар, шикоят шаклини мутахассис ўз ишини тамомлаганидан сўнг тўлдиришингизни илтимос қиламиз ва уста кафолат талонини тақдим этишини назорат қилинг. Талонсиз биз ҳеч қандай мажбуриятни зиммамизга олмаймиз. Батафсил...

 


Сплит тизим
Мульти сплит тизим
Каналли кондиционерлар
Кассетали кондиционерлар
Устунли кондиционерлар
Пол-шифт кондиционерлари

Бизнинг Server Service компаниямиз исталган кондиционерни Тошкент шаҳри ва унинг атрофидаги ҳудудларда сифатли ва тезкор ўрнатади. Биз иқлим ускуналарини ўрнатиш, таъмирлаш ва уларга сервис хизмат кўрсатиш билан 15 йил дан буён шуғулланиб келамиз. Бизнинг усталаримизнинг барчаси катта иш тажрибасига эга бўлган аъло даражадаги ва олий тоифали мутахассислардир. Улар ҳар қандай маиший ёки саноат кондиционерларини сифатли ўрнатади. Биз исталган сплит тизимни тез ва сифатли ўрнатамиз. Бунда уни ишлаб чиқарган компания ёки унинг ўлчамлари аҳамиятга эга эмас. Биз кондиционерингизни буюртма берган кунингиздаёқ ўрнатамиз, узоқ вақт кутишингизга эҳтиёж йўқ.

Бизга қўнғироқ қилинг ва кондиционер ўрнатишга ҳозироқ буюртма беринг!

Усталаримиз томонидан бажарилган ҳар бири хизмат учун 1 йиллик кафолат берамиз! Агар кондиционерингизни ўрнатилишида хатолик борлигини 1 йил давмида аниқласангиз усталаримиз барча камчиликларни бепул бартараф этади. Агар (бизнинг мутахассисимиз томонидан қилинган) нотўғри ўрнатиш оқибатида кондиционерингиз ишдан чиқса, мутахассисимиз кондиционерингизни тўлиқ диагностика қилиниши, таъмирланиши ва сервис хизмат кўрсатишлишини ўз ҳисобидан амалга оширади.

Компаниямиз мутахассиси иши сифатидан кўнгли тўлмаган мижозларимиз шу пайтга қадар бўлмаган. Усталаримизнинг барчаси юқори тоифа ва сифатли техник билимга эга, улар ўз ишига масъулият билан ёндашади ва муаммони бартараф қилишнинг осон йўлини қидирмайди. Биз ўз обрўимиз ҳақида қайғурамиз, биз учун энг муҳими мижозлар хурсанд бўлиши!

Агар Тошкент шаҳри ва вилоятида кондиционерни сифатли ўрнатиш керак бўлса, бизга мурожаат қилинг, биз сизга чин кўнгилдан ёрдам берамиз!

 

Маркалари бўйича кондиционерларни ўрнатиш: