Ҳурматли мижозлар, шикоят шаклини мутахассис ўз ишини тамомлаганидан сўнг тўлдиришингизни илтимос қиламиз ва уста кафолат талонини тақдим этишини назорат қилинг. Талонсиз биз ҳеч қандай мажбуриятни зиммамизга олмаймиз. Батафсил...

 

Мултизонали VRV ва VRF кондиционерлаш тизимини лойиҳалаш

VRF (VRV) тизим қўлланилган марказлашган кондиционерлаш тизимини лойиҳалаш – бу мураккаб ва катта меҳнат талаб қилувчи жараён. Аъло даражали лойиҳани ишлаб чиқиш учун кўплаб факторларни ҳисобга олиш лозим: тизимдаги  барча ички ва ташқи блокларнинг ўзаро жойлашувчи, муҳандислик коммуникацияларнинг қулай жойлашуви, тизимнинг ўзаро бир-бирига мос келувчи қисмларини танлаш ва бошқалар.

VRF тизимли кондиционерлаш тизимини лойиҳалаш бинонинг ҳар бир қаватидаги ҳоналар учун зарур бўлган алоҳида совутиш қувватини ҳисоблашдан бошланади. Бу маълумотлар нафақат лойиҳани яратиш учун керак, улар ускуналарга буюртма қилишда ҳам асқатади.

Қувват ҳисобланганидан кейин муҳандис бинонинг қурилиш режасини ўрганишни бошлайди ва кондиционерлаш тизими учун фреон қувурларининг қулай жойлашувчини танлайди, VRF (VRV) тизимнинг ҳар бир ташқи ва ички блокларини ўрнатиш нуқталарини аниқлайди. Бу билан муҳадиснинг иши тугаб қолмайди, ускуналарни жойлаштириш режаси ва муҳандислик тизими схемаси тайёрланганидан кейин лойиҳачида кўп иш қолади: у кондиционерлаш тизимда қўлланиладиган барча қувурларнинг диаметрлари, қўшимча элементларнинг миқдори ва жойлашувини ҳисоблаш; кондиционерлаш тизимга тушадиган босим ва ҳароратнинг мавсумий ўзгаришини ҳисобга олиш; керакли ускуналар рўйхатини тузиш ва бошқаларни бажариши керак бўлади.

Барча омилларни ҳисобга олиш ва VRF (VRV) тизимининг лойиҳаси ҳақиқатан ҳам мувозанатли ва самарали ишланиши учун мутахассис кондиционерлаш тизими ҳақида барча нарсани билиши лозим ва мунтазам равишда VRF (VRV) тизими учун ускуналар ишлаб чиқарувчи корхоналар билан ҳамкорлик қилиш зарур.

“Server Service” компаниясининг лойиҳалаш бўлими таркибида ҳавони фреон орқали совутиш тизими бўйича энг яхши мутахассислар ишлайди. Мутахассисларимиз VRF (VRV) тизимидан фойдаланиб марказлашган кондиционерлаш тизими лойиҳасини сифатли ва батафсил ишлаб чиқади. Мутахассисларимиз лойиҳа ускуналари учун кўпроқ мос келадиган ускуналарни танлайди, биз уларни етказиб берамиз ва лойиҳани ҳаётга татбиқ қиламиз.

Кондиционерлаш ва вентиляциялаш тизимлари лойиҳасини ишлаб чиқиш қиймати лойиҳанинг ўлчами ва мураккаблигига боғлиқ, у ҳар бир лойиҳа учун алоҳида белгиланади.

Агар Ўзбекистонда VRF (VRV) тизимили сифатли кондиционерлаш тизимини лойиҳалаштириш зарур бўлса, бизга мурожаат қилинг. Шунингдек, агар сиз мултизонали кондиционерлаш тизимини лойиҳалаш борасида қўшимча маълумотлар билан танишишни истасангиз, шу ссилка бўйича яна бир саҳифага ўтинг.

Буюртмалар “Контактлар” бўлимида кўрсатилган телефон рақамлари орқали қабул қилинади.