Ҳурматли мижозлар, шикоят шаклини мутахассис ўз ишини тамомлаганидан сўнг тўлдиришингизни илтимос қиламиз ва уста кафолат талонини тақдим этишини назорат қилинг. Талонсиз биз ҳеч қандай мажбуриятни зиммамизга олмаймиз. Батафсил...

 

Кондиционерлашнинг прецизион тизимини лойиҳалаш

Кондиционерлашнинг перцизион тизми фаолиятнинг ишончлилиги бинодаги ҳароратга боғлиқ бўлган сервер бинолари, маълумот марказлари, лабараториялар ва бошқа корхоналарда қўлланилади.

Прецизион кондиционерлаш тизимини лойиҳалаш

Прецизион кондиционерлаш тизимни бевосита лойиҳалаш қуйидаги ишларни амалга ошириш билан боғлиқ:

Зарур ускуналар тури ва миқдорини аниқлаш. Ускуналарни ҳар бир лойиҳа учун алоҳида танлаш. Бир бинога мос келган лойиҳа анашу ҳудудда жойлашган ва ўхшаш соҳада фаолият олиб борувчи бошқа бинога мос келмаслиги мумкин. Бу бино микроиқлимига таъсир ўтказувчи кўплаб омиллар билан изоҳланади.

Кондиционерлашнинг прецизион тизимининг таркибий қисми прецизион кондиционерлар ҳисобланади. Булар юқори технологик кондиционерлар хонадаги ҳароратни ўта юқори аниқликда – аниқлик бир даражага тенг – ушлаб турувчи қурилмадир. Шунингдек, бу кондиционерлар хонадаги ҳаво намлигини ҳам ушлаб туриш имконига эга, бунда хатолик кўпи билан 2% ни ташкил қилади. Бундай кондиционерлар бошқалари билан солиштирилганида тежамкорроқ. Бироқ бу “устунлик” уларнинг қувватига таъсир ўтказмайди, аксинча, прецизион кондиционерлар катта хоналарни ҳам сифатли совутишни таъминлай олади. Бундай тизимнинг таркибий қисми бўлган инвенторли кондиционерлар монтаж қилиш ва, албатта, электр энергияси учун ҳаражатларни тежайди. Шунингдек, бундай кондиционерларни қўллаш прецизион кондиционерлаш тизимни лойиҳалаш усуллари ва имкониятларини кенгайтиради.

Ташқи ва ички ҳарорат даражасини аниқлаш. айнан ҳарорат ва ҳарорат ўзгаришлари охир оқибат хонада юқорида кўрсатилган турларнинг қайси бири қўлланилиши ва бундай юқори технологик ускунанинг ишлаш самарадорлигига таъсир ўтказади.

Бинонинг техник ва меъморий ўзига хосликларини аниқлаш.

Барча зарур ҳисобларни амалга ошириш. Сотиб олинган ускуна қанчалик сифатли бўлмасин ва тузилган лойиҳа қанчалик мукаммал кўринмасин, аниқлик ҳар доим биринчи ўринда.

Агар сизга кондиционерлашнинг прецизион тизимини лойиҳалаш лозим бўлса, бунда Server Service компанияси сизга ёрдам беради! Биз учун барча шартлар ва буюртмачининг истакларини аниқлаб олиш кифоя, қолганини сиз учун биз амалга оширамиз. Барча мутахссисларимиз прецизион кондиционерлаш тизимларини лойиҳалашда кўп йиллик тажрибага эга, шунинг учун биз доимо натижа юқори сифатли бўлишини кафолатлай оламиз.

 

  • Ишончлилик
  • Сифат
  • Қисқа муддат