Ҳурматли мижозлар, шикоят шаклини мутахассис ўз ишини тамомлаганидан сўнг тўлдиришингизни илтимос қиламиз ва уста кафолат талонини тақдим этишини назорат қилинг. Талонсиз биз ҳеч қандай мажбуриятни зиммамизга олмаймиз. Батафсил...

 

Маиший иситиш қозонлари

Маиший иситиш қозонлари – бу қулай ва ишончли қурилма. Улар уйингиз, квартирангиз ёки офисингизни йилнинг исталган мавсумида ва марказий истиш тизимидан мустақил ҳолда иситишга имкон яратади. Кўп ҳолларда қиш ўртасида эриш юзага келади ва ташқаридаги ҳаво ҳарорати +150С дан ортиб кетади, марказий иситиш тизими табиатнинг бундай инжиқлигини ҳисобга олмайди, хонадон даҳшатли исиб кетади... Ёки бошқа мисол келтирамиз – кўчада ёмғирли куз ҳавоси, устингиз ҳўл бўлди ва сиз исиб олишни истайсиз, бироқ марказий иситиш тизими ҳали ишга туширилмаган. Бу барча муаммоларни маиший иситиш қозони ҳал қилади.

газовый отопительный котел Navien Prime

Ўзингизнинг иситиш қозонингиз нафақат ўз хоҳшингизга қараб иситиш тизимини ўчириб-ёқишга, балки уйдаги ҳароратни назорат қилишга ҳам имкон беради. Сиз исталган вақтда сувни иситиш даражасини ошириш ёки камайтиришингиз мумкин (бунинг учун қозондаги тугмани босиш ёки муруватини бураш кифоя).

Маиший иситиш қозонлари турлича бўлади: мамлакатамизнинг катта шаҳарларда энг кўп тарқалган тури – бу газли иситиш қозонлари. Газнинг қиммат бўлмаган нархи ва унинг маказлашган таъминоти боис иситиш учун тўлов марказлашган иситиш тизимига қараганда кам бўлади (марказий иситиш тизимининг нархи доимо ортиб туради, газ учун тўлов эса деярли ўзгармайди). Электр иситиш қозонлари камроқ қўлланилади – электр энергияси газга қараганда қиммат туради, бироқ газ тармоғи бўлмаган жойларда хонадонни совутишнинг энг маъқул ва хавфсиз тури ҳисобланади. Дизел ёқилғиси ва қаттиқ ёнилғили иситиш қозонлари ҳам мавжуд, бироқ улар кўплаб қийинчиликлар билан аълоқадор.

Деярли барча замонавий маиший иситиш қозонлари икки контурли тамойилда қурилган – улар сувни нафақат иситиш тизими учун, балки иссиқ сув таъминоти учун ҳам қиздиради – сиз исталган вақтда душ қабул қилишингиз мумкин! бундай схема бир қатор афзаллилкларга эга: иссиқ сув учун тўлов қилишнинг ҳожати йўқ; маиший иситиш қозонида иситилган сувнинг сифати яхши бўлади – унинг таркибида марказий иситиш тизимида қўлланилгани каби хлор ва бошқа кимёвий моддалар бўлмайди; иссиқ сув ҳароратини аниқ назорат қила оласиз.

Анъанавий иситиш қозонларидан ташқари қуйидагилар ҳам қўлланилади: конденсацион қозонлар – улар газ ҳароратидан 100% фойдаланади, одатий газ қозонларида эса иссиқликнинг бир қисми қувурларга “учиб кетади” – конденсацион иситиш қозонлари чиқиш жойларидаги газ ҳароратидан фойдаланади; каскадли иситиш тизими катта қувват ва мослашувчан созлашга эришиш учун 2-4 та газли иситиш қозонларини бирлаштириш имконини беради (куз-баҳор мавсумида сиз иситиш қозонининг фақат бир қисмини ёқишингиз мумкин, бу иситиш қуввати диапазонини сезиларли даражада оширади).

Server Service компанияси маиший иситиш қозонини танлашга ёрдам беради, сиз биздан сифатли ва арзон нархдаги иситиш қозонларини сотиб олишингиз мумкин, биз исталган иситиш қозонини сиз учун сифатли ўрнатамиз.