Ҳурматли мижозлар, шикоят шаклини мутахассис ўз ишини тамомлаганидан сўнг тўлдиришингизни илтимос қиламиз ва уста кафолат талонини тақдим этишини назорат қилинг. Талонсиз биз ҳеч қандай мажбуриятни зиммамизга олмаймиз. Батафсил...

 

Марказлашган кондиционерлаш тизимини лойиҳалаш

Server Service компанияси турар-жой, офис, савдо ва ишлаб чиқариш биноларида марказлашган совутиш тизимини лойиҳалаш бўйича ишларни олиб боради.

Замонавий ускуналарнинг кенг тарқалгани вентиляция ва кондиционерлаш тизимларида турли кўринишдаги техник ечимларни амалга оширишга имкон яратади. Бир томондан, муҳандис-конструкторлик ғоялари учун кенг йўл очади ва нархи, энергия самарадорлиги, ҳосил қиладиган қулайлик даражаси, монтажнинг мураккаблиги ва бошқа кўплаб нуқтаи назарлардан олиб қаралганида энг қулай вариантларни танлашга имкон беради. Бошқа тарафдан эса, замонавий мутахассис ускунанинг ўзига хосликлари, унинг имкониятлари ва ишлаш диапазонини билиши шарт.

Фақат шу ҳолдагина вентиляция ва кондиционерлаш тизими ишончли ишлайди ва хизмат муддати давомида қулай шароитни таъминлайди.

Биз чиллер, том кондиционерлари ёки VRF тизмлари асосида ҳавони совутувчи каби электр калорифер ва иссиқ сув ёрдамида ҳавони қиздирувчи вентиляция тизимларини лойиҳалашни муваффақиятли амалга оширамиз. Биз ускуна барқарорлиги ва самарадорлигини мукаммаллаштириш, шунингдек, буюртмачининг капитал ҳаражатларини камайтириш бўйича йирик тажриба ва кўплаб техник ечимларга эга бўлдик.

Вентиляция ва кондиционерлаш тизимлари лойиҳасини ишлаб чиқиш нархи кўплаб омилларга боғлиқ ва ҳар бир мижоз учун алоҳида тартибда белгиланади.

Ўзбекситонда сифатли ва пухта ўйланган кондиционерлаш тизими лойиҳасини зарур бўлса, Server Service компанияси мутахассисларига мурожаат қилинг.

Агар савдо ёки ишлаб чиқариш объекти учун марказлашган кондиционерлаш тизим лойиҳаси зарур бўлса компаниямиз мутахассислари ёрдамга шай: (+99898) 128-04-02, (+99898) 121-24-00