Ҳурматли мижозлар, шикоят шаклини мутахассис ўз ишини тамомлаганидан сўнг тўлдиришингизни илтимос қиламиз ва уста кафолат талонини тақдим этишини назорат қилинг. Талонсиз биз ҳеч қандай мажбуриятни зиммамизга олмаймиз. Батафсил...

 

Мева ва сабзавотларни сақлаш омборлари

Server Service компанияси мева ва сабзавот омборларини лойиҳалаш ва қуриш, мевалар ҳаридорлар қорнини узоқ вақт хурсанд қилиши учун омборга энг сифатли ва ишонли вентиляция тизими ҳамда ҳаво совутгичларни ўрнатиш билан шуғулланади!

Мева омборларини қуришни ўзимизнинг мутахассислар ёки уларнинг назоратидаги сизнинг қурилиш жамоангиз амалга ошириши мумкин.

Холодильная камера для хранения фруктов. Server Service.

Мева ёки сабзавот омборини лойиҳалашда қандай мева ёки сабзавот сақланиши, бунинг учун зарур ҳарорат ва намлик хусусиятлари ҳисобга олинади.

Сўнгги йилларда сақланаётган меваларни улар учун зарур газлар билан тўйинтирадиган Назоратдаги Газли Атмосфера камераси (айрим ҳолларда бу тур “Назоратдаги атмосфера” деб аталади, чунки бу ном уни техник жиҳатдан тўлиқроқ тасвирлайди) да сақлаш машҳур технологияга айланди – бу нафақат меваларни сақлаш муддатини узайтиради, балки уларнинг таъмини яхшилайди, охиригача етилмаган меваларни етилишига ёрдам беради ва бироз бўлсада меваларнинг кўринишини чиройли қилади (бир ҳилда етилиш сабаб мевалар чиройли, иштаҳа очувчи ранг ҳамда чақа ва қора доғларсиз текис шакилга эга бўлади).

Мева ва сабзавот омборини лойиҳалашда, шунингдек, ҳудуднинг ўзига хослиги ва буюртмачининг истакларини ҳам ҳисобга оламиз. Мисол учун, йирик мева сақлаш омборини лойиҳалаштиришда бир неча бор буюртмачи айтган кенг кўламли ўзгаришлар киритдик – бунинг натижаси буюртмачининн истакларига тўлиқ мос келувчи сифатли ва замонавий совутгич омбори бўлди.

Кўплаб компаниялар совутгич омборларини лойиҳалаш билан шуғуллана туриб, омборни қуриш ва зарур ускуналарни етказиб бериш билан шуғулланмайди – бизнинг компания тўлиқ хизматлар мажмуйини таклиф этади: Ўзбекистон бўйлаб мева сақловчи омборларни лойиҳалаш, уларнинг қурилиши, зарур ускуналар (совутгич камералари, НГА, учун ускуналар, кескин музлатиш учун ускуналар, ҳаво совутгич ва намлагич) ва материаллар (иссиқлик изоляцияси учун пенополиуретан ва пенопластикли сэндвич-панеллар, совутгич камералар учун эшиклар, вентиляция тизими) ни танлаш, етказиб бериш ва уларни монтаж қилиш. Шунингдек, совутгич омборига кейинги сервис хизмат кўрсатиш ишлари ҳам.

Мева ва сабзавотлар омборини қуришда риоя қилиниши керак бўлган меъёр ва қоидалар:

  • СанПиН 0265-09 20.02.09 – “Озиқ-овқатни яроқлик муддати ва сақлаш шароитига боғлиқ гигиеник талаблар”, Т:2009
  • ШНК 2.01.02-04 – “БИНО ВА ТУЗИЛМАНИНГ ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ”
  • Давлатнинг бошқа стандарт ва қоидалари

Server Service – биз Сиз учун Ўзбекистонда мева сақлаш омборини лойиҳалаштирамиз ва қуриб берамиз! Агар Тошкент шаҳри ёки Ўзбекистоннинг бошқа исталган ҳудудида сабзавот сақлаш омбори зурур бўлса, биз сизга ёрдам берамиз.