Ҳурматли мижозлар, шикоят шаклини мутахассис ўз ишини тамомлаганидан сўнг тўлдиришингизни илтимос қиламиз ва уста кафолат талонини тақдим этишини назорат қилинг. Талонсиз биз ҳеч қандай мажбуриятни зиммамизга олмаймиз. Батафсил...

 

Муз саройлари

Конкида учиш қишда кўнгил очишнинг энг қизиқ турларидан бўлгани учун муз саройлари бутун дунёда жуда машҳур. Ўзбекистонда эса бу кўнгил очиш тури эндигина ривожланмоқда, чунки муз саройлари узоқ вақт бўлмаган.

Server Service компанияси бутун Ўзбекистон бўйича совутгич қурилмаларни етказиб бериш ва муз саройларини қуриш хизматини кўрсатади. Ўзбекистонда муз саройларини қуриш қийин эмас ва бундай бизнес, энг камида рақобатчилар сони кам экани боис, албатта, мувоффақиятга эга, шунингдек, конкида учиш жуда қизиқарли. Агар сиз унда барча одамлар конки учиши учун муз саройини қуришни истасангиз, бу кимга ёқмайди ёки фигурали учиш ҳамда хоккей учун профессионал спорт комплекси қуриш зарур бўлса, Server Service компанияси сизга кўмак беради.

Муз саройлари қандай бўлишини кўриб чиқамиз.

Очиқ ҳаводаги муз саройи

Қишда ҳарорат манфий бўладиган ҳудудлар учун ажойиб вариант. Бу вариант саройни қуриш вақтида кам ҳаражатли ҳисобланади.

Ўзбекистонда иссиқ об-ҳаво шароити сабаб, ҳатто, қишда ҳам очиқ ҳавода сарой қуриш ўта қийин. Бундай саройни бунёд қилса бўлади, бироқ музни ушлаб туриш учун ҳаражатлар ёпиқ турдаги саройлардан кўра кўпроқ бўлади. Агар сизни ҳаражатлар қўрқитмаса, Server Service компанияси сиз учун бундай саройни қуриб беради.

Ҳаво ўтказмайдиган конструкция остидаги сарой

Бундай сарой чодирга ўхшайди – ҳаво деворлар ва шифтни ушлаб туриши учун йўналтирилади. Ўзбекистондаги энг машҳур “Фурқат” боғидаги сарой айнан шу тамойилда қурилган.

Ҳаво ўтказмайдиган конструкция остидаги сарой афзалликлари:

Бошқа турдаги саройлар билан солиштирилса камроқ ҳаражат қилиниши;

Кострукция яратиш ва лойиҳани ҳаётга татбиқ қилиш муддати камлиги;

Саройнинг мобиллиги, яъни ёз келганида уни йиғиштириш ёки бошқа жойга кўчириш мумкин;

Турли ҳужжатларни расмийлаштиришнинг соддалаштирилган тартиби, чунки бу турдаги бино вақтинчалик категорияга тегишли.

Компаниямиз зарур ускуналарни етказиб беради ва сизнинг ҳаво ўтказмайдиган конструкция остидаги муз саройини барпо қилади. Шунингдек, муз аренаси жойлашган бинодаги зарур ҳарорат параметрларини ушлаб турувчи барча ускуналарни ўрнатади. Бундан ташқари, компаниямиз совутгич ускуналарга сервис хизмат кўрсатишни ҳам ўз зиммасига олиши мумкин, зарурати бўлса уларни тезкор таъмирлашни ҳам. 

Металл конструкция остидаги муз саройии

Шунингдек, административ бинолар, спорт ёки савдо-кўнгилочар масканларга ҳам муз саройларини қуриш мумкин.

Бундай муз саройлари уларни қуриш вақтида катта ҳаражат талаб этади, чунки бундай биноларда иссиқлик изоляцияси. Вентиляция ва рекуперацияга юқори талаб қўйилади. Бундан ташқари, агар сиз бинони сотиб олмасангиз ва ўзингиз қурмай ижарага олаётган бўлсангиз, кейинги йил ҳам шу ерни ижарага ололмаслигингиз эҳтимоли мавжуд ва муз саройини бошқа жойда ташкиллаштиришингиз зарур бўлади. Бу ташриф буюрувчиларнинг сонига салбий таъсир қилиши мумкин.

Server Service компанисининг тафсия ва кафолати

Компаниямиз муз саройингизни бошқа жойга кўчиришингизга тўғри келмаслиги ҳақида қайғуради, чунки ускуналарни тез-тез ташиб туриш унинг хизмат муддатини қисқартириши мумкин.

Компаниямиз томонидан етказиб берилган муз саройлари учун барча ускуналар юқори сифатга эга, ишлаб чиқарувчининг кўрсатмаларига риоя қилинган ва ўз вақтида сервис хизмат кўрсатиб турилган шароитда у сизга узоқ вақт хизмат қилади.

Биз ўз хизматларимизни бутун Ўзбекистон бўйлаб амалга оширамиз. Агар Ўзбекистонда муз саройини қуришни истасангиз, биз сиз учун ёрдамга тайёрмиз.