Ҳурматли мижозлар, шикоят шаклини мутахассис ўз ишини тамомлаганидан сўнг тўлдиришингизни илтимос қиламиз ва уста кафолат талонини тақдим этишини назорат қилинг. Талонсиз биз ҳеч қандай мажбуриятни зиммамизга олмаймиз. Батафсил...

 

Назоратдаги Газ Атмосфераси (НГА) нима?

Биз меваларни атмосфера газлари таркибида турли ўзгаришлар содир қилиш ва уни назорат қилиш орқали сақлаш усулини “Назоратдаги газ атмосфераси (НГА)” деб аташга ўрганганмиз, бироқ бу бироз нотўғри. Тўғрироқ атама эса Назоратдаги атмосфера (НА, Европа давлатларида Controlled Atmosphere). Мевалар ва сабзавотлар (бироқ барчаси эмас) ўзининг фойдали хусусиятлари ва яҳналигини узоқ вақт сақлаб қолади, агар улар назоратдаги атмосферада сақланса.

Бирор мева, сабзавотни сақлаш учун кислород, азот, этилен ва бошқа газларнинг идеал концентрациясини амалда ҳосил қилиш лозим. Бу вазифани НГА аъло даражада бажаради.

Албатта, Назоратдаги атмосферани бирданига ярата олмайсиз, қуйидагиларни ҳисобга олиш лозим:

- Қандай ҳароратда сақлаш

- Хонадаги ҳавонинг намлик нисбати

- Атмосфера нимадан таркиб топади (кислород ва карбонат ангидриднинг фоизлари нисбати).

Агар мева ва сабзавот сақланаётган атмосферада кислород, азот ва карбонат ангидридга тўйинишни ўзгартирилса, сақлаш жараёнига таъсир ўтказиш мумкин бўлади. Шу билан бирга, барча турдаги мева ва сабзавотларни битта атмосферада сақлаш мумкин эмас, айримлари алоҳда ёндашувни талаб қилади. Шунинг учун, сақлаш бошланиши билан у ёки бу мева ва сабзавотларни сақлаш учун қандай атмосфера кераклигини аниқлаштириш лозим. Кейинчалик бу маълумотларга таянган ҳолда сақлаш учун мос атмосфера ҳосил қилинади.

НГА камераларни аъло даражада лойиҳалаш зарур, акс ҳолда унинг ёрдамида маҳсулотларни сақлашдан маъно йўқолади. Ҳақиқатан сезиларлди натижа келтирадиган ва қўшимча ҳаражатлардан озод қилувчи ускуналарни танлаш ҳам муҳим.

Барчасини тўғри бажариш ва ҳеч нарсага ачинмасликни истайсизми? Тошкентда бизнинг мутахассисларимизга мурожаат қилинг!

Назоратдаги Атмосферани ҳосил қилиш учун зарур ускуналар: