Ҳурматли мижозлар, шикоят шаклини мутахассис ўз ишини тамомлаганидан сўнг тўлдиришингизни илтимос қиламиз ва уста кафолат талонини тақдим этишини назорат қилинг. Талонсиз биз ҳеч қандай мажбуриятни зиммамизга олмаймиз. Батафсил...

 

НГА тизимини таъмирлаш

Назоратдаги газ атмосфераси нимаси билан яхши? Унда ҳосил ўз сифати, яшил рангини анча узоқ ва яхши сақлайди, протопектин гидролизи секинлашади ва мевалар ўзоқ вақт юмшаб кетмайди. Буни амалга ошириш учун этилен ажралиб чиқиши ва унинг меваларни етилишига бўлган таъсирини оширувчи СО2 ва кислород таркибини назорат қилиш лозим.

СА (назоратдаги атмосфера) тизимига эга бўлган камералар айнан шу мақсадда қўлланилади. Қафаслар – НГА тизимидаги омборлар атмосфера газини ўтказиб юбрмаслиги керак. Бунинг учун камералар махсус материаллар билан қурилади ва қайта ишланади, шунингдек, алоҳида конструкцияли герметик эшиклар ўрнатилади.

Назоратдаги атмосфера меваларнинг дастлабки (сақлашга қўйилгандаги) хусусиятларини узоқ вақт сақлайди. Узоқ вақт ичида мевалар қаттиқ, сархил ҳолда қолади ва ўз рангини йўқотмайди.

Яхши меваларни ўстирдингиз ва ҳосилни йиғиб олдингиз, шу ерда уни қандай сақлаш ҳақида бош қотира бошлайсиз. Бу муаммони ҳал қилиш учун замонавий технология ёрдамга келади.

НГА тизимда турли маҳсулотларни сақлаш жадвали

Маҳсулотлар

Одатий совутгич камерада сақлаш

НГА тизимида

 Олма (Голден, Делишес)

5 ой

8 ой

 Нок (Уильямс)

2 ой

5 ой

 Узум

3 ой

6 ой

 Шафтоли

5 ҳафта

10 ҳафта

 Гилос

10 кун

32 кун

 Қора смородина

7 кун

42 кун

 Қулупнай

5 кун

30 кун

Компаниямизда назоратдаги газ қурилмасини лойиҳалаш қуриш ва унга сервис хизмат кўрсатиш сизнинг алоҳида истакларингиз ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.