Ҳурматли мижозлар, шикоят шаклини мутахассис ўз ишини тамомлаганидан сўнг тўлдиришингизни илтимос қиламиз ва уста кафолат талонини тақдим этишини назорат қилинг. Талонсиз биз ҳеч қандай мажбуриятни зиммамизга олмаймиз. Батафсил...

 

Офис вентиляцияси

Вентиляция офисных помещений

Офисдаги сифатли ветиляция – бу офиснинг махсулдор ишлашиинг энг муҳим омилларидан биридир. Офисда зарур миқдордаги тоза ҳавонинг бўлмаслиги офис ишчиларининг тез чарчаши, уйқуси келиши ва умумий ҳолатининг ёмонлашишига олиб келади – буларнинг барчаси уларнинг ишлаш қобилиятига салбий таъсир ўтказади. Агар офисингизда доимо мижозлар келиб турса ёмо вентиляция сизнинг маҳсулотингиз ёки кўрсатадиган хизматингизни рад қилишларига сабаб бўлиши мумкин.

Офис биноларининг вентиляция тизими – бу қентиляцион қурилмалардан таркиб топган, ҳаво ташувчилари, клапанлари, фильтрлари ва кўплаб бошқа ускуналари аъло даражада ҳисобланган мураккаб муҳандислик тизими. Барча зарур нарсаларни танлаш учун энг яхшиси ўз ишини яхши биладиган, тажрибали мутахассисга мурожаат қилинг. Ускуналарни сотиб олишдан аввал вентиляция тизимининг офисингизнинг барча ўзига хосликларини ўз ичига олган муҳандислик лойиҳасини тузиш лозим – аниқ ҳисобларсиз керакли ускуналарни танлаш ва уларнинг нархини аниқлашнинг имкони йўқ.

Муҳандислик ҳисоб китоблари тугатилганидан ускуналарни танлаш ва сотиб олишдан кейин монтаж қилувчи ташкилот – вентиляция тизимлари бўйича муҳандислик лойиҳаларини ҳётга тез ва сифатли татбиқ қилувчи мутахассисларни топиш керак.

Server Service компанияси офис биноларини вентиляция тизим билан жиҳозлаш бўйича тўлиқ хизмат турларини амалга оширади – биз таъминловчи, чиқарувчи ёки таъминловчи-чиқарувчи вентиляция тизимини лойиҳалаштиришни сизнинг истагингиз бўйича кондиционерлаш тизими билан уйғунлаштиришимиз мумкин (бу электр энергияси ҳаражатларини камайтиради ва конструкция нархини қисқартиради); барча зарур ускуналар ва қўшимча элементларни танлаш ва етказиб беришни амалга оширамиз; ва офис вентиляция тизимини сифатли ва тез монтаж қиламиз.

Ўзбекистонда офис вентиляция тизимлари (зарур ускунлар ва монтаж ишлари) нархини  фақат бино режаси ва вентиляция тизимининг тайёр  лойиҳаси бўлганидагина аниқлаш мумкин.

 

Офис ва офис бинолари вентиляцияси тизими вариантлари (схемалари)