Парранда фабрикалари вентиляцияси

Парранда фабрикаларида ҳаво алмашувчи тизимни ташкил этиш – муҳим жиҳат саналади, чунки бу паррандаларнинг ҳам, даромаднинг ҳам ривожланишига таъсир этади.

Парранда фабрикаларида энг қулай иқлим шароитини яратиш учун ушлаб туриш лозим бўлган меъёрлар мавжуд.

Сиз парранда фабрикангизда ўта сифатли вентиляция яратишни истайсизми? Server Service компанияси мутахассислари бу мураккаб ишда кўмаклашишга тайёр. Объектни кўздан кечириш ва таҳлил қилишдан кейин сизга энг яхши ечим таклиф этилади. Мутахассисларимизнинг кўп йиллик тажрибаси жониворлар ишлаб чиқарувчи масканнинг ўзига хосликлари, майдони ва йўналишидан келиб чиқиб вентиляция тизимини ўрнатишга имкон беради. Бизга қўнғироқ қилинг ва вентиляция тизимига буюртма беринг!

Парранда фабрикасида вентиляция

Қуйидаги мезонлар бўйича парранда фабрикаси биносидаги микроиқлим меъёрларини ҳисобга олдингизми:

– Ҳарорат ва намлик

– Ҳаво массаларининг йўналиши ва алмашиш тезлиги

– Ҳавода чанг ва бошқа зарарли моддалар борми

Ҳарорат кўрсатгичлари катта товуқ ва куркалар учун 15 дан 190С, сувда сузувчи парандалар учун 130С, жўжалар учун 27 ва 300С оралиғида бўлади. Жўжалар ёши билан бирга ҳарорат кўрсатгичлари ҳам аста секин ҳарорат даражаси ҳам катталарига хос тарзда ўзгартириб борилади.

Парранда фабрикаси вентиляцияси қандай бўлади

Ҳеч қачон намлик меъёрларини айланиб ўтиш ярамайди, чунки намликнинг камлиги ҳавода чанг пайдо бўлишига имкон беради, намликнинг кўплиги эса зарарли моддаларни ривожлантиради. Энг муҳими ҳаво оқимининг тезлиги ва йўналиши. Агар буни назардан қочирсангиз елвизак пайдо бўлади, у эса кичик жўжалар учун ҳалокатли. Иссиқ мавсум учун ҳаво тезлиги 0,4-0,8 м/с – 0,2-0,5 м/с бўлиши керак.

Парранда фабрикалари вентиляцияси бир неча турда бўлиши мумкин:

Вентиляциянинг классик схемаси

 

Вентиляциянинг кўндаланг схемаси

 

Вентиляциянинг «Евро» схемаси

 

Вентиляциянинг тоннелли схемаси

 

Вентиляциянинг аралаш схемаси