Ҳурматли мижозлар, шикоят шаклини мутахассис ўз ишини тамомлаганидан сўнг тўлдиришингизни илтимос қиламиз ва уста кафолат талонини тақдим этишини назорат қилинг. Талонсиз биз ҳеч қандай мажбуриятни зиммамизга олмаймиз. Батафсил...

 

Ремонт торгового холодильного оборудования

Агар сизда биттагина совутгич витрина ишдан чиқса – бунинг ўзи ҳам катта муаммо, ахир ундаги барча маҳсулотни харидорлар кўрадиган бошқа витринага кўчириш зарур. Агар бир неча савдо совутгич витриналари бир вақтда ишдан чиқса нима қилиш лозим. Бу йирик молиявий ҳаражатларга олиб келади. Тез бузиладиган маҳсулотлар айний бошлайди (ва агар ўз обрўингизни ўйласангиз уларни ташлаб юборишга тўғри келади), музқаймоқ, сариёғ каби маҳсулотлар эрий бошлайди ва ташқи шаклини йўқотади (қайта музлатилганидан сўнг уларни сотиш қийин бўлади), ҳатто, илиқ ичимликларни ҳам биров сотиб олиши амри маҳол. Буларнинг барчаси дўкон эгаси учун сезиларли даражада чиқиндилар кутиб турган ҳақиқий даҳшат. Агар эътибор берадиган бўлсак, носоз совутгич витринадаги айниган муҳсулотни кўрган ҳаридор нафақат дўконингизга қайтиб келмайди, балки дўконингиз “сифати” ҳақида барча яқинлари ва дўстларига айтиб беради – сиз бутунлай вайрон бўласиз!

Барча дўкон хужайини учун ускуналари тезроқ таъмирлаш муҳим. Бундай ҳолатларда носозлик сабабини аниқлашга вақт йўқ, бироқ бунинг устида бош қотирса арзийди. Эҳтимол монтаж вақтида хатоликка йўл қўйилган ёки ишдан чиқаётган қурилмадан фойдаланилгандир. Совутгич қурилманинг бузилишига асосий сабаб – виждонан қилинмаган монтаж ишлари. Нуқсонлари бўлган қурилма сотиб олинган ҳолатлар ҳам учраб туради (бундай ҳолга паст сифатли етказиб берувчиларда дуч келинади).

Текширилган қурилмаларни сотиб олинг, ускунани етказиб беришга эса Server Service каби совутгич қурилмалар билан узоқ йиллардан бери ишлаб келадиган, савдо совутгич қурилмаларини етказиб бериш, монтаж қилиш ва уларга сервис хизмат кўрсатиш бойича тўлиқ хизматлар мажмуини тақдим қилувчи (агар бу ишларни турли компаниялар амалга оширса, улар бир-бирларини айблдайди) ва барча ускуналар ва кўрсатган хизматлари учун кафолат берадиган компанияни танланг.

Совутгич ускунаси ишдан чиқдими – нима қилиш лозим?

Совутгич ускунанингиз бузилди ва уни тезда таъмирлаш керак. Бу муаммони ҳал қилишда Server Service компанияси мутахссислари кўмаклашади. Биз Тошкент шаҳрида 10 йилдан ортиқ вақт давомида совутгич қурилмаларини тезкор таъмирлаш билан шуғулланиб келамиз. Агар совутгичингиз яна узоқ йиллар хизмат қилишига имкон берувчи сифатли ва тезкор таъмирлаш хизмати зарур бўлса, бизга мурожаат қилинг – биз сизга ёрдам берамиз! Бизда савадо совутгич қуримангиз учун зарур барча деталлар мавжуд. Агар зарур детал биздан топилмаса уни буюртма қиламиз.

Агар носозлик жиддий бўлмаса, биз уни дўконнинг ўзида бартараф этамиз, бунда ҳаридорлар ва дўкон ходимларига ҳалал бермаймиз. Агар носозлик жиддий ва кўп соатли диагностика ҳамда таъмирлаш ишларини талаб қилса, таъмирлашни устахонамизда олиб борамиз (совутгичингизни ўзимиз демонтаж қиламиз ва олиб кетамиз – сиз уни ташиш учун таранспорт қидиришга мажбур бўлмайсиз). Биз фақат алмаштирилган деталлар учун эмас, балки олиб борилган барча ишларимиз учун ҳам кафолат берамиз! Компаничмиздан мамнун бўлган мижозларни осонлик билан топасиз.

Агар Ўзбекистонда савдо совутгичларни сифатли таъмирлаш зарур бўлса – шунчаки, бизга қўнғиороқ қилинг: (+998 98) 128-04-02