Ҳурматли мижозлар, шикоят шаклини мутахассис ўз ишини тамомлаганидан сўнг тўлдиришингизни илтимос қиламиз ва уста кафолат талонини тақдим этишини назорат қилинг. Талонсиз биз ҳеч қандай мажбуриятни зиммамизга олмаймиз. Батафсил...

 

Совутги ускуналарини монтаж қилиш ва таъмирлаш

Компаниямиз исталган йўналишдаги объектларни совуқлик билан таъминлаш бўйича хизматлар мажмуини тақдим этади.

Совуқлик билан боғлиқ исталган муаммони “Server Service компанияси ходимлари осонлик билан ҳал қилади.

Маиший совутгичлар бўйича компаниямиз хизматлари

Маиший совутгичлар соҳасида хизматлар мажмуи кенг эмас ва совутгичларни таъмирлаш билангина чегараланади. Мутахассисларимиз тезкор ва ўта қисқа вақт ичида исталган савдо белгисидаги совутгичларни таъмирлайди, Собиқ Иттифоқ давридагиларидан ташқари, чунки улар учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарилмайди.

Савдо совутгичлар соҳасида компаниямиз хизматлари

Савдо совутгичлари кўплаб соҳаларда катта аҳамиятга эга, шунинг учун уларни тўғри танлаш ва уларнинг профилактикаси мунтазам ўтказиб борилиши ўта муҳим. Савдо совутгичларини таъмирлаш одатдаги маиший совутгични таъмирлашдан кўра мураккаброқ, шунинг учун ҳар бир мутахассис ҳам буни уддалай олмайди. Server Service компанияси мутахассислари савдо совутгич қурилмаларини диагностика қилиш ва таъмирлаш учун ихтисослашган билим ва зарур асбобларга эга.

Компаниямиз қууйидагиларни амалга оширади:

  • Магазин ва супермаркетлар учун совутгич ускуналарини танлайди ва лойиҳалайди
  • Совутгич ускуналарни монтаж қилиш ва уларни ташқи совуқлик манбайи – совутиш марказига улаш.
  • Савдо совутгичларини Хитойдан келтириб бериш, объектни совутгич ускуналари билан тўлиқ таъминлаш.
  • Савдо совутгичларини таъмирлаш ва савдо витрина, боннет, совутгич шакфлари, музлатгич қутилар ва бошқа савдо совутгич ускуналарига профилактик сервис хизмат кўрсатиш.

Саноат совутгич ускуналарини лойиҳалаш, монтаж қилиш ва таъмирлаш

  • Совутгич камераларни қуриш
  • Совутгич ва назоратдаги газ атмосферали камераларни совутиш ускуналарини ўрнатиш
  • Турли совутгич камералар ва совутгич омборларини лойиҳалаш
  • Совутиш ускуналдари, чиллерлар, совутгич қурилмалари ва компрессорларини таъмирлаш
  • Саноат совутиш ускуналарни Хитой ва Европадан Тошкентга келтириб бериш
  • Совутиш тизимини қуёш энергияси ёки корхоналардаги ташландиқ иссиқлик ва кўплаб бошқа энергия манбаллари асосида ташкил этиш.

Қандай хизмат тури сизга зурур бўлмасин, агар у “совуқлик” билан боғлиқ бўлса, компаниямиз ишнинг кўламидан қатъий назар ушбу хизмат турини амалга оширади.