Ҳурматли мижозлар, шикоят шаклини мутахассис ўз ишини тамомлаганидан сўнг тўлдиришингизни илтимос қиламиз ва уста кафолат талонини тақдим этишини назорат қилинг. Талонсиз биз ҳеч қандай мажбуриятни зиммамизга олмаймиз. Батафсил...

 

Совутгич камераси учун ускуналар

Server Service компанияси Ўзбекистонга совутгич камералар учун ускуналарни олиб келиш ва уларни ўрнатиш, шунингдек, совутгич камераларини таъмирлаш уларга сервис хизмат кўрсатиш билан шўғулланади. 

Бизда совутгич камералар учун сифатли ускуналар тўплами савдода. Ускуна тўпламига қуйидагилар киради:

  • Ҳимоя қобиғи, немис компрессори Bitzer эга, R22 фреонида ишловчи ташқи компрессор агрегати
  • Ички ҳаво совутгич
  • Ҳаво совутгич учун ҳароратни назорат қилувчи вентил
  • Бошқарув панели


Совутгич камералар озиқ-овқат маҳсулотлари, айрим фармацевтик препаратлар ва бошқаларни сақлаш учун қўлланилади. Совутгич камеранинг асосий таркибий қисмлари қуйидагилар ҳисобланади: компрессорлар ташқи қобиғи, буғлатгичлар, конденсаторлар, хладагент, бошқарув панели. Шунингдек, қўллаш мажбурий бўлмаган, бироқ совутгич камералар ёки бир неча шундай камералардан тузилган совутгич омборлари ишини сезиларли даражада яхшилайдиган йирик миқдордаги ёрдамчи ускуналар ҳам мавжуд.

Ташқи қобиқ

Совутгич камеранинг ташқи қобиғи сэндвич-панелдан тайёрланади. Уларнинг конструксияси полиэтиленли ҳимоя қатламига эга иккита зангламас пўлатдан иборат, икки пластиналарнинг ораси мустаҳкам иссиқлик изоляциясига эга материал – пенополиуретан билан тўлдирилади. Сэндвич-панеллар бир-бирига ёрдамчи элементлар ёки тишлашиш усулида бириктирилади. Улар ўта мустаҳкам, шунинг учун катта бўлмаган камералар учун каркас талаб этилмайди. Бу ерда сэндвич-панелларнинг мустаҳкамлиги етарли бўлади. Катта ўлчамдаги камералар учун, албатта, панеллар маҳкамланадиган темир каркас бўлиши шарт.

Панелларнинг қалинлиги камеранинг ўлчами ва ҳарорат режимига қараб 60 дан 200 мм гача бўлиши мумкин. Ўрта ҳароратли камера учун (+5 – 00С) қалинлиги 10-85 мм бўлган панеллар қўлланиалди. Ҳарорат режими -180С бўлган камералар учун қалинлиги 100-120 мм ли, -20 дан -40 даража ҳароратга эга совутгич камералар учун қалинлиги 150-200 мм ли сэндвич-панеллар қўлланилади.

Пол

Сақлаш режими 00С дан паст бўлган совутгич камераларининг полида, албатта, иссиқлик изоляцияси бўлиши шарт. Изоляция сифатида намлик ўтказмайдиган қатлам ва қўйиладиган юкка қараб турли қалинликдаги металл листлари билан қопланган пенопласт қўлланилади.

 

Эшиклар

Совутгич камераларининг эшиклари табақали ёки сурилиб очиладиган бўлиши мумкин. Табақали эшиклар бир ёки икки табақали бўлади ва бир ўрамда етказиб берилади, шунинг учун уларни ўрнатиш осон.

Сурилувчи эшикларни ўрнатиш учун резинали маҳкамловчилар қўлланиалди, шунинг сабабли қиздириш ва резиналар музлаб қолишининг олини олувчи махсус ТЭН ўрнатилади. Эшикларда иссиқллик изоляцияси сифатида пенопласт ёки пенополиуретандан фойдаланилади.

 

Совутгич машина

Совутгич машина совутиш агрегати, ҳаво совутувчи, гидравлик ва электрик автоматикадан иборат:

Совутиш агрегати совутгич камераси атрофига ўрнатилади ва камерадан 20 метргача олисга ўрнатиш мумкин. У қувурлар билан ўзаро боғланган компрессор, конденсатор ва ресивердан иборат. 

Компрессор хладагент буғларини сиқади ва конденсаторга узатади. Совутиш тизимида фреоннинг айланиши компрессорнинг хизмати сабабдир. Совутгич қурилмасининг энергия истеъмоли даражаси ва самарадорлиги айнан компрессорга боғлиқ.

Конденсатор хладагентни ҳаво оқими ёрдамида иссиқликни чиқариб ташлаб совутади. Ҳарорати тушиши билан хладагент газсимон кўринишдан суюқ кўринишга ўтади (конденсацияланади) ва ҳаво совутгичларга ўтади. Конденсатор ичида фреон айланадиган мис қувурлар, мис ёки алюминли қанотчалар ва ҳаво оқимини ҳосил қилувчи вентилятордан иборат ўзига хос радиатордир. Конденсатордаги иссиқлик узатиш тезлиги кўплаб омилларга боғлиқ: хладагент ва атрофдаги ҳаво ҳарорат ўртасидаги фарқ, радиатордаги қанотчалар ўтказилиши частотаси, вентиляторнинг тезлиги ва бошқалар. Ўзбекситонда конденсаторларни танлашда компаниямиз мутахассислари кўмак беради.

 

Ҳаво совутгич

Ҳаво совутгич камера ичида жойлашади. У қуйидаги усулда совутади: вентилятор хладагент оқадиган илон шаклидаги мис қувурлар орасидан ҳаво пудайди. Ҳаво совутгич туфайли камера ва атроф муҳит бир-бири билан ҳарорат алмашишини амалга ошириши мумкин. Қурилманинг айнан шу ерида хладагентнинг парланиши кузатилади, бу камерадаги иссиқликни компрессорга жўнатиш имкнини беради. Ҳаво совутгич хонадан иссиқликни олиб чиқади, яна улар камера ичидаги маҳсулотларни музлатиш учун ҳам қўлланилади. Бундай қурилмаларнинг кўплаб турлари учрайди. Ўзбекистонда ҳаво совутгичларни биздан сотиб олишингиз мумкин.

Server Service компанияси  совутгич камералари ва омборларини қуриш ва совутгич камераларни яратиш учун зарур ускуна ва бутловчи қисмларни етказиб бериш билан шуғулланади. Агар Ўзбекистонда совутгич камераси учун сифатли ускуналар керак бўлса, бизга мурожаат қилинг!

Компаниямиз ҳаво буғли намловчи ва назоратдаги газли атмосферали совутгич камераларни ҳам қуради. Биздан совутгич камералар учун исталган қурилмани топишигиз мумкин.