Ҳурматли мижозлар, шикоят шаклини мутахассис ўз ишини тамомлаганидан сўнг тўлдиришингизни илтимос қиламиз ва уста кафолат талонини тақдим этишини назорат қилинг. Талонсиз биз ҳеч қандай мажбуриятни зиммамизга олмаймиз. Батафсил...

 

Совутгич марказлари

Совутгич марказлари нимани ўзида акс эттиради

Совугич маркази – бу бир нечта параллел ишлоавчи компрессорлар, ҳимоя ва автоматика тизимидан иборат. Совутгич маркази таркибидаги компрессорлар миқдори совутгич ускуналар сони ва совуқлик таъминотининг умумий эҳтиёжига боғлиқ, бироқ у албатта жуфт бўлади.

Совутгич марказларининг вазифаси

Холодильный централи в Узбекистане

Совутгич марказларининг асосий вазифаси корхонадаги совутгич ускуналарнинг катта қисмини хладагент билан таъминлаш ҳисобланади. Совутгич марказлари, асосан, кўплаб совутгич шкафлар ва витриналар мавжуд бўлган супермаркетлар ва савдо марказларида ўрнатилади. Агар совутгич қурилмасидаги хладагент даражаси белгиланганидан тушиб кетса, бу компрессорларнинг самарасиз ишлаши ва уларнинг муддатидан аввал ишдан чиқишига олиб келади. Шунингдек, хладагент етишмаслиги совутгич қурилма фаолияти самарадорлигини камайтиради, бу ўзи билан молиявий ҳаражатларнинг ошишини олиб келади.

Совутгич марказларининг афзаллиги

Совутгич марказлари автоном тизим саналади, яъни, унга хизмат қилувчи ходим талаб этилмайди. Компрессорлардан бири ишдан чиққан тақдирда, қолган компрессорлар совутгич агрегатда белгиланган ҳароратни ушлаб туради, бу корхона ёки дўконга ўз фаолиятини тўхтатиб қўймаслик имконини беради. Совутгич марказлари ортиқча шовқин чиқармайди, бу супермаркет ва савдо марказларида қулай шароит бузилмаслиги имконини яратади.

Совутгич марказлари таркибига компрессорлардан ташқари манометр, босим ва мой миқдори датчиклари, микропроцессор, электр панели ва суюқлик ресивери киради.

Компаниямиз узоқ йиллардан бери совутгич марказларини етказиб бериш, ўрнатиш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш билан шуғулланиб келади, бу бизнинг тажриба ва профессионаллигимиз даражаси ҳақида сўзлайди. Монтаж ва техник хизмат кўрсатиш ишларини нопрофессионалларга ишониб, сиз ҳам совугич маркази, ҳам унга уланган совутгич қурилмаларнинг самарадорлиги паст бўлиши муаммосига дуч келиш хавфи остида қоласиз. Бу сиз учун ортиқча молиявий ҳаражатларга айланади. Биз сифатли қурилма етказиб бериш ва уни монтаж қилиш ишларини кафолатлаймиз.