Ҳурматли мижозлар, шикоят шаклини мутахассис ўз ишини тамомлаганидан сўнг тўлдиришингизни илтимос қиламиз ва уста кафолат талонини тақдим этишини назорат қилинг. Талонсиз биз ҳеч қандай мажбуриятни зиммамизга олмаймиз. Батафсил...

 

Совутгич марказларини таъмирлаш

Маълумки, исталган энг сифатли ускуна ҳам баъзида, бироқ барибир ишдан чиқади. Бунга узоқ вақт фойдаланиш натижасида деталларнинг ишдан чиқиши сабаб юзага келади. Исталган совутгич қурилмасини таъмирлашни фақат профессионалларга ишониш лозим.

Совутгич марказларини бир неча компрессорлардан тузилган агрегат деб аташади. Компрессорлар металл рамага жойлаштирилади. Уларнинг сони доимо жуфт бўлади. Бундай марказлар, асосан, супермаркетлар, совутгич камералар, озиқ-овқат саноатига ихтисослашган корхоналар ва кондиционерлаш ва совуқлик билан таъминлаш зарур бўлган бошқа биноларда қўлланилади. Совутгич марказлари сунъий тарзда совутади ва ҳавони манфий ҳароратда ушлаб туради.

Стандарт совутгич марказлари қуйидагилардан таркиб топган:

1. Компрессион-конденсацион ёки компрессор-ресиверли агрегат, у қуйидагилардан иборат:

  1. Поршенли, спиралли ёки винтли компрессорлар;
  2. Ҳаво совутгичли конденсатор;
  3. Ҳаво пурковчи вентилятор;
  4. Суюқлик ресифери;
  5. Тебранишни ютувчи;
  6. Қурутувчи фильтр;
  7. Босим релеси;
  8. Сўриш фильтри;
  9. Мой тўпловчи;
  10. Назорат қилиш учун ойна;
  11. Дифференциал клапан;
  12. Мой фильтри;
  13. Маҳкамловчи арматура;
  14. Манометр.

2. Бошқарув панели

Совутгич марказининг бузилиши сабаблари

Ремонт холодильной централи в Ташкенте

Совутгич марказлари бошқа ускуналар сингари, даврий техник кўрик талаб қилади. Ўз вақтида ўтказилган техник кўрик носозликларниг олдини олади. Ахир, энг кичик носозлик таъмирлаш катта ҳаражат талаб этадиган йирик носозликлар ва узулишларга сабаб бўлиши мумкин.

Аслида, совутгич марказлар жудам кам ҳолатда ишдан чиқади. Бундан, ўз навбатида, компрессорга таъсир қилувчи, уни тезда ишдан чиқишига сабаб бўлувчи ортиқча босим ва куйишлар юзага келади. Айнан шу ерда носозлик ва бузилишлар юзага келади.

Яна бир сабаб нопрофессионал шахснинг аралашувчи бўлиши мумкин. Совутгич марказлари тўлиқ автоматик режимда ишлайди ва қайта созлашни талаб қилмайди. Агар носозлик юзага келса, уни бартараф қилиш учун бажариладиган ишлар учун кафолат берувчи ва сиз билан узоқ муддатга сервис хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун шартнома тузувчи ихтисослашган компанияга мурожаат қилиш зарур.

Компаниямиз фақат тажрибали мутахассислар хизматини таклиф қилади. Биз сифатли диагностика, таъмирлаш ва кейинги техник хизмат кўрсатиш ишларини олиб борамиз. Совутгич марказини тезкор таъмирлаш келиб чиқиши мумкин бўлган катта носозликлар ва унинг оқибатида маҳсулотлар айнишининг олдини олишини яхши тушунамиз.

Совутгич марказлари катта қувват ва ўлчамга эга. Унинг ишида носозлик юзага келганида носозлик сабаби ва алмаштириш талаб этиладиган деталларни тўғри аниқлаш зарур. Бундай қийин ва масъулиятли ишни етарлича малакали мутахассисларга ишониш лозим.

Компаниямиз қуйидаги хизмат турларини тақдим этади

  • Совутгич марказларини ўрнатиш
  • Совутгич марказларини таъмирлаш
  • Совуқлик билан таъминлаш тизимини лойиҳалаштириш
  • Совутгич ускуналар профилактикаси

Биз юқори сифат, тезкорлик ва ускуналарни таъмирлаш ва сервис хизмат кўрсатиш учун шартнома имзолаш имконини кафолатлаймиз.

Агар совутгич марказини сифатли диагностика қилиш ва таъмирлаш зарур бўлса, компаниямиз ёрдамга шошилишга тайёр. Мутахассисларимиз, ҳатто, энг мураккаб таъмирлаш ишларини ҳам зиммасига олади ва бажарилган барча иш учун кафолат беради. Компаниямизга мурожаат қилиб, сиз сифатли ва тезкор ўтказиладиган диагностика ва таъмирлаш хизматига эга бўласиз. Бизнинг хизмат ҳақимиз сизнинг чўнтагингизга катта зарар етказмайди.