Ҳурматли мижозлар, шикоят шаклини мутахассис ўз ишини тамомлаганидан сўнг тўлдиришингизни илтимос қиламиз ва уста кафолат талонини тақдим этишини назорат қилинг. Талонсиз биз ҳеч қандай мажбуриятни зиммамизга олмаймиз. Батафсил...

 

Совутгич омборларни лойиҳалаш

Барчага маълумки, заводлар ва савдо компаниялари омборларсиз бўлмайди. Омборларда материаллар, ингредиентлар ва тайёр маҳсулотлар сақланади. Саноатнинг кўплаб жабҳаларида совутгич омборлар зарур бўлади – озиқ-овқат ишлаб чиқаришда омборларга кўпинча совутгич ускуналар ўрнатилиди, ахир маҳсулотлар узоқ вақт сақланиши учун ҳарорат режимига амал қилиш лозим. Совутгич омборлар мўйна ва теридан тайёрланган маҳсулотлар, гулларни сақлаш учун ва бошқа саноат соҳаларида қўлланилади.

Компаниямиз замонавий, барча сифат талабларига жавоб берувчи совутгич омборини лойиҳасини ишлаб беради. Биз омборларга кириш майдонлари, омбор ичидаги юкларни ташишни ташкиллаштириш, зарур муҳандислик тизимлари ва бошқа кўплаб жиҳатларни ҳисобга оламиз. 

Server Service компанияси маҳсулотларни сақлаш муаммосига замонавий ечим таклиф этади – сизга зарур ўлчамдаги исталган омбор биноларини лойиҳалашдан то уни ҳаётга татбиқ қилишгача. 

Биз сиз учун омбор биноларини қуйидаги кўринишларини лойиҳалаштирамиз:

  • Логистика мажмуалари
  • Тарқатувчи омборлар
  • Юк терминаллари
  • Ишлаб чиқариш омболрлари

Компаниямиз аниқ мақсадли совутгич омборларини лойиҳалашни таклиф қилишга тайёр

Омборларни қуриш учун енгил сэндвич-панеллардан фойдаланилади. Омборларни бундай панеллардан қуриш кам вақт олади, чидамлилиги эса темирбетонн конструкциядан қолишмайди (тўғри фойдаланилганида). Server Service компанияси муҳандислари омбор биноларини сизнинг барча истакларингизни ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаштиради. Бизнинг лойиҳа барча техник меъёрлари ва мижознинг барча талабларига жавоб беради. Лойиҳа тайёрланганидан сўнг мутахассисларимиз объектни қуришга киришади.

Қурилиш ишлари қисқа вақтда бўлишига тез йиғиладиган конструкция қўлланиши сабаб бўлади. Йиғиш болтли боғланиш ёрдамида олиб борилади.

Сэндвич панеллар кам оғирликка эга, бу каби омборлар бетон пойдевор талаб қилмайди – у саёз ковлаб тезда тайёрланган пойдеворга ўрнатилиши мумкин.

Йиғиш ишлари тугуганидан сўнг, мутахассисларимиз совутгич омборига барча зарур совутиш ускуналарини ўрнатади.

Қурилишнинг нархи қиммат эмаслиги ва кам вақт сарфланиши боис совутгич омборлари дунё бўйлаб оммалашиб бормоқда.

Агар Ўзбекистондан совутгич омбор зарур бўлса, Server Service компанисига мурожаат қилинг.