Ҳурматли мижозлар, шикоят шаклини мутахассис ўз ишини тамомлаганидан сўнг тўлдиришингизни илтимос қиламиз ва уста кафолат талонини тақдим этишини назорат қилинг. Талонсиз биз ҳеч қандай мажбуриятни зиммамизга олмаймиз. Батафсил...

 

Совутгич витриналар

Холодильная ветрина

Дўконларни маҳсулотни совуқ ҳолда сақлаб турувчи пештахта-витриналарсиз тасаввур қилиш қийин, бу совутгичсиз хонадондек гап. Бу витриналарда гўшт, пишлоқ, колбаса, ҳатто, тортлар ёки бошқа маҳсулотлар ҳаридорлар учун намойиш қилинади.

Совутгич витриналар икки турда бўлади: ўрта ҳароратли ва паст ҳароратли. Ўрта ҳароратли пештахталар -1 дан +6 даражагача бўлган ҳароратда ишлайди. Паст ҳароратли витриналар ҳарорати -18 дан то -25 даражани ташкил қилади. Шунингдек ҳарорати -4 дан -12 даражагача бўлган витриналар ҳам мавжуд.

Бундай пештахталарда маиший совутгичлар каби ўзининг иқлимий синфлари бўлади. Совуқ ишлаб чиқарувчи витриналар 2 та синфга бўлинади:

- Учинчи – уларнинг ҳарорати 280С дан ошмайди ва намлик 60% гача етади.

- Тўртинчи – улар учун энг юқори ҳарорат 320С гача кўтарилади ва намлик 55% гача етиши мумкин.

Холодильная витрина

Хусусан, масофавий қурилмага эга совутгич пештахталар оддий совутиш ускунасига боғлиқ ёки тропик иқлим учун мўлжалланган бўлади. Компаниямиз Тошкент шаҳрида турли ишлаб чиқарувчиларнинг совутгич витриналарини диагностикадан ўтказиш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишларини амалга оширади.

Биз совутгич ёки музлатгич пештахталарни ишончли таъмирлаймиз. Фреон тўлдириш ёки компрессор, микрокомпрессорни алмаштириш талаб этиалдими. Биз қурилманинг кейинги фаолияти бизга боғлиқ эканини яхши тушунамиз ва қурилма таъмирланганидан сўнг яна узоқ йиллар беминнат хизмат қилиши учун барча билим ва малакамизни ишга соламиз.

Усталаримизда иш учун зарур компрессордан тортиб то хладагентгача бўлган эҳтиёт қисмлар ва материаллар мавжуд. Шунинг учун сиз тезхникангиз ишга тушишини эртанги кунгача кутишингизга тўғри келмайди. Асосийси, биз томонимиздан тақдим этилган барча хизматлар ва деталлар кафолатланади.

Кутилмаган носозликлардан сақланиш ва ускунангиз ишдан чиқишини олдини олишингиз ўз қўлингизда. Бунда сизга кўмак бериш учун усталаримиз совутгич бонетлари ва бошқа ускуналарга даврий сервис хизмати кўрсатади.

Демак, бирор совутгич ускунангиз бузилдими ёки сиз, шунчаки, узоқ вақт ишлаган техникангиз ҳолатини текшириб қўймоқчисизми? Бизга қўнғироқ қилинг!

Буюртмалар ҳар куни 9:00 дан 19:00 гача (+998 98) 128 04 02 рақами орқали қабул қилинади.