Ҳурматли мижозлар, шикоят шаклини мутахассис ўз ишини тамомлаганидан сўнг тўлдиришингизни илтимос қиламиз ва уста кафолат талонини тақдим этишини назорат қилинг. Талонсиз биз ҳеч қандай мажбуриятни зиммамизга олмаймиз. Батафсил...

 

Совутгичларни сифатли таъмирлаш. Қиммат эмас.

Рўзғорда совутгич муҳим вазифа бажаради. У, айниқса, йилнинг совуқ мавсуми иссиқ мавсуми билан алмашганида алоҳида эътибор талаб қилади. Ташқари исий бошлаши билан совутгичга белгиланган ҳароратни ушлаб туриш қийинлашиб боради. Вақти келиб совутгич ўз вазифасини бажармаётганини пайқаймиз: у совутмай қўяди ёки, аксинча, ичидаги ҳамма нарса музга айланган бўлади.

Албатта, совутгичга бир нима бўлгани аниқ.

Совутгични қаерда ишончли таъмирлатиш мумкин?

Server Service компаниясига қўнғироқ қилинг! Усталаримизнинг билим ва малакаси – кўп йиллик тажриба натижаси. Биз ўз ишимизни севамиз ва доимо техниканинг бузилишига олиб келган қийинчиликларни енгишга ёрдам беришга тайёрмиз.

Айнан уларнинг техникасини танлашингиз учун ишлаб чиқарувчилар ҳар сафар ўз маҳсулотларига бирор янгилик қўшади.  Бу янгиликлар бизни у ёки бу муаммодан асраши керак. Электр энергиясини тежамкор истеъмол қилиш,  қўшимча функциялар, чидамлилик. Буларнинг барчаси, албатта, ҳаётимизни енгиллаштиради, бироқ қурилма мураккаблашади.

Усталарга эса электромеханика билан бир вақтда электротехника соҳасида ҳам билим керак бўлади. Агар барча ишлар меъёрий талабларга мос равишда олиб борилса, таъмирланган совутгич яна узоқ йиллар сизга хизмат қилади. Совутгичингизни тажрибасиз усталарга ишонманг!

 Бизнинг ўзимизга хослигимиз нимада?

-Биз совутгични таъмирлашга жиддий ёндашамиз, шунинг учун сиз бизнинг ҳаракатимиз учун эмас, натижа учун пул тўлайсиз.

-Биз учун мурожаат қилган ҳамр бир мижоз муҳим!

-Таъмирлаш якунида қурилма ишлаш ва қайта таъмирлатиш муддатини узайтириш борасида тавсиялар оласиз.

-Биз ҳар бир амалга оширган ишимиз учун кафолат берамиз. Бу эса кафолат талони билан тасдиқланади.

-Усталаримиз исталган мураккабликдаги зарарланган жойни бартараф этади.

-Совутгичларни таъмирловчи усталарда қўшимча радиотехникага оид билимлар ҳам мавжуд.

-Мутахассисларимиз фақат отвертка эмас, совутгичларни сифатли таъмирлаш учун зарур барча асбоблар билан қуролланган.

-Усталаримиз совутгичларни таъмирлаш соҳасида бой билим захирасига эга. Улар сизнинг кўплаб саволларингизга жавоб бера олади.

-Бизда сифатли таъмир паст нархларда!

Биз ишончлиликни қадрлаймиз ва совутгични таъмирлаётганимизда бу ҳақида унутмаймиз. Шунинг учун ишонч билан айта оламизки, Ўзбекистонда сифатли таъмирлаш ишлари бизда!