Ҳурматли мижозлар, шикоят шаклини мутахассис ўз ишини тамомлаганидан сўнг тўлдиришингизни илтимос қиламиз ва уста кафолат талонини тақдим этишини назорат қилинг. Талонсиз биз ҳеч қандай мажбуриятни зиммамизга олмаймиз. Батафсил...

 

Сув иситгични қурумлардан тозалаш

Замонавий электр сув иситгичлари – бу ишончли ва чидамли қурилма, бироқ у ҳам нотўғри фойдаланиш оқибатида ишдан чиқиши мумкин.

Чистка водонагревателя в Ташкенте

Сув иситгичлардаги носозликнинг асосий сабаби ичида тўпланадиган қурум ҳисобланади. Қизитилаётган сув таркибида кўп ҳолларда тузлар ва бошқа қоришмалар бўлади – сувни 60-800С даражада қиздирилганида бу қоришмалар бойлер деворининг ички юзаси ва қизитиш элементларига ёпишиб қолади. Қурум сув иситгичнинг қувурлари ва клапанларига тиқилиб қолади, бунинг оқибатида ТЭНлар ортиқча қизиб кетади ва куяди – сув иситгични таъмирлатиш қимматга тушади (қурум сабаб сув иситгичнинг, деярли, барча ички элементларида нуқсонлар пайдо бўлади).

Сув иситгични носозликлардан (ўзингизни маблағ сарфлашдан) ҳимоя қилиш учун мунтазам сервис хизмат кўрсатиш ва сув иситгични қурумлардан тозалаб туриш лозим. Тозалаш жараёни қуйидагича кўринишга эга: бошида сув иситгич сув ва электр таъминотидан узилади, ечиб олинади, шундан сўнг сув иситгич қобиғи, барча электрон бошқарув панеллари ва қиздиргич ечилади. Сув иситгич қобиғи, клпанлар ва ишга тушириш трубкалари катта босим остидаги сув билан ювилади (бунинг учун мутахассисларимиз махсус қурилмадан фойдаланишади), сув иситгич ювилганидан сўнг қуритилади ва уста ТЭНни қурумдан тозалашга киришади. ТЭНни тозалаш учун ҳар бир ускуна учун алоҳида танланадиган махсус тозаловчи қоришмадан фойдаланилади.

Қурилмани қурумлардан тозалаганингиздан сўнг, сув иситгич қайта йиғилади, унинг герметикаси ва ишлаш қобилияти текширилади ва ўзининг эски жойига ўрнатилади.

Server Service компанияси мутахассислари маиший сув иситгичларини таъмирлаш ва уларга сервис хизмат кўрсатишда катта тажрибага эга – биз сув иситгичингизни қурумлардан тозалаймиз, унинг ишлаш самарадорлигини текширамиз ва барча ишдан чиққан эҳтиёт қисмларини алмаштирамиз. Тошкент шаҳри ва унинг атрофида сув иситгични кафолатли тозлаш ва таъмирлаш фақат бизда!

Промывка водонагревателя в Ташкенте Сервисное обслуживание водонагревателя в Ташкенте Чистка водогрейного котла в Ташкенте

Накипь в водонагревателе

Всё это было внутри водонагревателя

Профилактика водонагревателей в Ташкенте