Ҳурматли мижозлар, шикоят шаклини мутахассис ўз ишини тамомлаганидан сўнг тўлдиришингизни илтимос қиламиз ва уста кафолат талонини тақдим этишини назорат қилинг. Талонсиз биз ҳеч қандай мажбуриятни зиммамизга олмаймиз. Батафсил...

 

Вентиляция тизимини лойиҳалаш

Server Service компанияси вентиляция тизимларини лойиҳалаш ва ускуналарни танлаш бўйича хизматларни тақдим этади.

Компаниямизнинг хизмат кўрсатиш кўлами кенг ва ҳар қндай вентиляция тизимни ҳаётга тадбиқ қилиш имконини беради. Компаниямизнинг лойиҳалаш бўлими исталган мураккабликдаги вентиляция тизимини лойиҳасини ишлаб чиқади, шунингдек, зарур қурилмаларни танлайди. Шу билан бирга компаниямиз вентиляцион ускуналарни етказиб беради ва уларни монтаж қилади. 

SERVER SERVICE'НИНГ АФЗАЛЛИГИ

Servre Service’да вентиляция тизимини лойиҳалаш барча нюансларни ҳисобга олинган ҳолда бажарилади. Шунингдек, лойиҳалашда вентиляция тизими самарадорлигини оширувчи ва сарфланадиган энергияни тежовчи замонавий технологиялар ва ускуналар ҳам назарда тутилади. Биз лабаратория ва операция хоналари каби ихтисослашган объетклар учун вентиляция тизимини лойиҳалаштириш ва ўрнатишмиз мумкин. Вентиляциядан ташқари кондиционерлаш ва иситиш тизимини вентиляция тизими билан биргаликда лойиҳалашимиз мумкин.

Бизда фақат катта тажрибага эга малакали мутахассислар фаолият юритади. Шунинг учун биз тақдим этган хизматларимиз учун кафолат берамиз. Агар сизга ҳақиқатан сифатли ва ишончли вентиляция тизими зарур бўлса, бизга мурожаат қилинг. Биз исталган мураккабликдаги ва ҳар қандай конструкциядаги вентиляция тизимини лойиҳалаштирамиз ва ўрнатамиз.

Сиз хизматларимизга алоҳида буюртма беришингиз ва лойиҳани ўз қўлингиз билан яратишингиз ёки лойиҳалашдан бошлаб объектни тайёр ҳолда топширишгача бўлган хизмат турларимизни комплекс буюртма қилишингиз мумкин. Иккинчи ҳолатда биз чегирмаларни таклиф этамиз, унинг қиймати тақдим этиладиган иш кўлами ва мураккаблигига боғлиқ бўлади.

Булардан ташқари, мутахассисларимиз тизимга кейинчалик сервис хизмат кўрсатиши ёки қурилмаларни тамирлаши мумкин.

Вентиляция тизимини Server Service компаниясида лойиҳалаштириш бу кўплаб афзалликларни қамраб олган энг яхши танлов. Агар сизга вентиляция тизими зарур бўлса, бизга мурожаат қилинг, биз юқори сифат ва маъқул нархларни таклиф қиламиз.