Server Service компанияси хусусий тиббиёт муассасалари билан биринчи марта иш олиб бораётгани йўқ. Ҳозирги кунда «Shox Med» клиникасининг янги филиалида иқлимий ускуналарни ўрнатишни якунламоқдамиз.

[ads_hr hr_style=»hr-solid»]

Кўп тармоқли Shox Med хусусий клиникасиКўп тармоқли Shox Med хусусий клиникаси тиббий хизмат кўрсатиш бозорида 10 йилдан буён фаолият юритиб келаётгани кўпчиликка маълум.

Яқинда Мирзо Улуғбек туманида мазкур тиббиёт марказининг филиали очилди. Компаниямиз олд томони ноодатий бўлган бинода шамоллатиш тизимлари ва кондиционерларни ўрнатиш бўйича ишларни бажариш шарафига муяссар бўлди.

Тиббиёт клиникаларида қулай микроиқлимни яратиш лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, ижрочилардан катта тажриба ва катта масъулият талаб қилади.

Шамоллатиш тизими хоналардаги бактериялар ва ёқимсиз ҳидларни самарали тозалаши, ўз вақтида тоза ҳаво узатиши ва қайта ишланган ҳавони чиқариб ташлаши, ҳавонинг санитария меъёрларини назорат қилиши ва статик электр энергия шаклланишини чеклаши керак.

Server Service ходимлари жуда кўп ишларни бажардилар.

Бинонинг технологик хусусиятларидан келиб чиқиб, биз:

  • ҳаво алмашуви тизимини ишлаб чиқдик;
  • тегишли шамоллатиш турини танладик;
  • ҳаво тортиш панжалари учун жой танладик;
  • ҳар бир хонада ҳаво алмашинувини ҳисобладик;
  • тозалаш усулини танладик;
  • тоза ҳаво массасининг бинога кириб келиш схемасини туздик.

Бу амалга оширилган ишларнинг фақат кичик қисмидир халос!

Лойиҳани амалга оширишда конденсатори ҳаво билан совитиладиган TICA чиллерлари, D-серияли полTICA чиллерлари фанкойллари  ишлатилди. Танланган чиллерлар ҳавфсиз R410a фреонда ишлайди ва Danfoss спирал компрессорлари билан жиҳозланган. Фанкойллар кичик ўлчамлари ва юқори маҳсулдорлиги билан фарқ қилади.

Server Service компанияси мутахассислари режалаштирилган барча ишларни муваффақиятли якунладилар.

Энди тиббиёт хоналарида ҳавонинг сифати талаб қилинган стандартларга жавоб беради. Кўп тармоқли Shox Med хусусий клиникаси биринчи беморларни қабул қилиши мумкин!