Сиқилган ҳавода ишловчи тизимлар

Саноат соҳасида бирор бир маҳсулотни ишлаб чиқарадиган технологияни ҳисобга олиш ўта муҳим. Ҳавонинг намлиги – ишлаб чиқаришда қулай иқлим шароитини ҳосил қилишда иштирок этадиган аҳамиятли параметр.

Бугунги кунда саноатда пурковчи ва буғлатувчи ҳавони намлаш тизими қўлланилади.

Намлаш тизими сиқлиган ҳавода ишлайди, ишлаш тамойили шундай. Сиқилган ҳаво сув билан биргаликда форсункалардан чиқади. Босим тушиши сабаб ҳавонинг тарқалиш вақтида сув буғга айланади. Бундай тизимнинг асосий камчилиги сиқилган ҳаво чиқрадиган шовқин ҳисобланади. Тизим ишлаши учун компрессор зарур бўлади.
Суратда таркибида вакуумли клапан мавжуд тизим кўрсатилган. У сув босимини 0,5 бар гача камайтиради. Шунингдек, сиқилган ҳаво чиқувчи форсункаларга ҳам эга. Сув атмосфера босимидан паст босим остида сиқилган ҳаво билан чиқади, кейин ўта майда томчиларга айланади. Бундай тизим ҳамёнбоб ҳисобланади ва кўп ҳолларда кичик ишлаб чиқариш объектларига мос келади.

 

 

Намлагичларнинг яна бир турида сув алоҳида идишга тушади. Сиқилган ҳаво форсункалардан чиқишда сувни буғга айлантиради. Чунки форсункалар сувни ҳаддан ташқари майда томчиларга айлантирадиган қилиб ишланган.

Мазкур тизим автомобил ва электроника ишлаб чиқариш соҳаларида қўлланилади. Бундай тизимларда бир бирига қараб йўналтирилган  иккита учга эга ўзига хос форсункалари мавжуд.

 

Server Service намлатиш тизимлари ва лойиҳалаш, ўрнатиш ва сервис хизмат кўрсатишни амалга оширади. Барча хизмат турларида замонавий ускналар қўлланилади.

Бизга қўнғироқ қилинг! Биз ускуналар ҳақида Сизга мутлақо бепул тафсиялар тақдим этамиз. Бизнинг рақамлар: +998 (71) 207-33-32 ёки бизнинг электрон манзилимизга ўз мактубларингизни юборинг: server-service@mail.ru