Совитгич камерасини ўрнатиш (Янгийўл шаҳри)

 

Бажарувчилар:
Улугбек Рустам Абдураҳим Рустем
Саноат совутгич ускуналари бўйича мутахассислар
Объект: Янгийўл шаҳридаги совитгич камераси

Бажарилган ишлар:

  • Совутгич камерасини лойиҳалаш ва ускуна танлаш;
  • Қурилиш ишлари учун жой тайёрлаш;
  • Совутгич камерасини қуриш;
  • Камера эшикларини қуриш;
  • Совутгич камерасини ўрнатиш;
  • Ёритиш тизимини ўрнатиш;
  • Совутгич камерасини ишга тушириш ва созлаш.

 

 Ишнинг бориши

Совутгич камерасини қуриш, аниқ ҳисоблаш ва аниқликни талаб қилувчи ишдир.

Улуғбек, Рустам, Абдураҳим ва Рустемдан иборат усталаримиз Янгийўл шаҳрида замонавий совитгич камерасини қуриб беришди.

Совитгич камерасини қуришда замонавий каркассиз технологиялардан фойдаланилди. Камеранинг поли, девори ва шифти сэндвич панелдан қурилди. Натижада пойдеворни ўрнатиш сифатини кузатиб туришга эҳтиёж қолмади. Пойдевор тайёр бўлгандан сўнг, усталаримиз келиб ишни бошладилар.

Тайёр пойдевор Пойдевор тўғрилигини текшириш

Ишнинг аввалида пойдевор ўлчамларини, унинг нишаб эмаслигини текшириб чиқдилар. Сўнгра сэндвич панелни олиб келиб, девор ва шифтлар йиғилди.

Девор ва шифтни қуриш учун сендвич-панели

Сэндвич панелдан қурилган каркассиз технологияли совитгич камерасининг афзаллиги-совуқликни кам йўқотишидир. Натижада совитгич камерасининг хизмат муддати узаяди, электр энергия сарфи камаяди ва конструкциянинг умумий мустаҳкамлиги ошади.

Сэндвич панелни олиб келгандан сўнг, қурилиш ишлари бошлаб юборилди. Усталаримиз аввал совутгич камерасининг полини қуриб, сўнгра девор ва шифтларни қуришга ўтдилар.

Совитгич камераси деворларини ўрнатиш Совуигич камераси девор ва шифтини ўрнатиш

Аввал қисқа девор қурилди (совитгич камераси тўртбурчак шаклда), сўнгра унга туташ икки ён девор кўтарилди ва шифт ўрнатилди. 4 нафар уста совитгич камерасини қуришди. Усталарнинг бирлари шифтни ўрнатгунча, қолганлари девор қуришда давом этдилар.

Совитгич камерасининг битта девори деярли тайёр

Камерани қуриш вақтида, унга совутгич эшиклари ҳам ўрнатилди.

Совитгич камерасининг битта эшиги ўрнатилди

Совитгич камерасининг барча деворлари қуриб битказилгач, уланган жойлар герметик қилинди ва том ёпила бошланди.

Совитгич камерасини герметик қилиш ишлари Томни ёпиш ишлари

Совитгич камераси тайёр бўлгач, совутгич ускунасини ўрнатиш бошланди. Бунда электр кабелларни ўтказиш, фреон қувурларни ўтказиш ва чироқларни ўрнатиш ишлари бажарилди.  Ушбу совитгич камераси 2 та ускунани ўрнатишга мўлжалланган бўлиб, унга мос равишда 2 та эшик ва 2 та алоҳида ҳароратли совитгич ускунаси ўрнатилди.  Аввал совитгич камераси ичига буғлатгичлар (ҳаво совутгичлар) ва чироқлар ўрнатилди.

Совитгич камерасига ҳаво совитгич ускуналарни ўрнатиш Совитгич камерасига ҳаво совитгич(буғлатгич) ускуналарни ўрнатиш

Ҳаво совутгичлари ўрнатилгандан сўнг, Абдураҳим ва Рустем 2 та ташқи совутгич ускунасини бошқарув панелига улаш билан шуғулландилар. Улуғбек ва Рустам эса совитгич камераси ичида электр кабелларини ўтказиш ва чироқларни улаш ишларини бажардилар.

Совитгич ускунасини ўрнатиш Совитгич камераси ичидаги ҳаво совитгичларни улаш

Ускуна ўрнатилгач, уни текшириб, тайёр совитгич камерани эгасига топширилди.

Совитгич камераси эшикларининг герметиклигини текшириш Совитгич ускунасини текшириш ва ишга тушириш Ишга туширишдан аввал ускунани кўрикдан ўтказиш

 

Совитгич камераси ичидаги совитгич ускунасининг ишини текшириш Server Service компанияси ўрнатган совитгич камераси

Барча ишлар текширилди- ускуна соз ва камера қуриб битказилди. Иш якунланди ва Янгийўл шаҳридаги совитгич камера муддатидан аввал фойдаланишга топширилди.

Компаниямиз томонидан фойдаланишга топширилган совитгич камераси ана шундай кўринишга эга.
Совитгич камераси- тайёр кўриниши