Назоратдаги атомосфера камерасида сақлаш технологиясини ҳаётга тадбиқ қилишда, одатда, тайёр бинога ўрнатилади ёки янги бино қурилади. Асосийси бу жараёнда намлик нисбатини 90 дан 95 фоизгача ушлаб турилишини ҳисобга олиш лозим. Бу ерда мева ва сабзавотларнинг орттирилган намликка бўлган талабига эътибор қаратилади.

Совутиш ускунасини танлаш ва ҳисоблаш ўта муҳим. Бу ерда қуйидагилар ҳисобланади:

– совутиш схемаси

– совуқлик ишлаб чиқариш самарадорлиги

– ҳаво алмаштириш даврийлиги

– ҳаво совутгичларнинг юзаси ва техник хусусиятлари

ҳароратни назорат қиувчи вентил тури

– ҳаво ҳаракатланадиган тезлик

– ва бошқалар.

Агар зарурати бўлса, камерага намлатгич ҳам ўрнатилади.

Server Service компанияси нафақат НГА камераларини қуради, балки сизда мавжуд камерани НГА қурилмалари билан жиҳозлайди. Шунингдек, бундай камераларни лойиҳалаш ва зарур қурилмаларни Хитой ва Европадан олиб келиш билан ҳам шуғулланади.

НГА камералар зарур бўлса, бизга мурожаат қилинг! Компаниямиз лойиҳалашдан бошлаб ишга туширишгача бўлган барча ишларни амалга оширади. Сиз қилишингиз керак бўлган иш – бу фойдаланишни бошлаш, ҳолос. Бизда, ҳақиқатан, сифатли хизмат ва ускуналар мавжуд ва буни кафолатлаймиз!

Назоратдаги Атмосфера сиз усун махсус равишда алоҳида қурилмалардан яратилади. 

Азот генератори

PSA азот генераторлари (Босим, Тебраниш, Адсорбция) орқали ҳаводан тоза азот ажратилади. Шунингдек, у камерадан кислородни суриб чиқара олади.

PSA генераторлари – бу юқори сифатли CMS (углерод молекуляр элак) ли иккита бак. Молекуляр элак билан кислородни ютиш бироз вақт олиши мумкин. Биринчи бак тўлса, ўзгартирувчи клапан ўзи иккинчи бакни ишга туширади.

Тўлган бак кислороднинг адсорбсияланган молекулалари ёрдамида босимни туширади. Бу билан кейинги босқичга тайёрлайдиган регенерация жараёни содир бўлади. Ута содда, бироқ ишончли, шунинг билан бирга қурилма узоқ вақт хизмат қилади.

– PSA азот генератори фойдаланишда тушунарли ва ишончли

– Камерадаги ортиқча босим – унинг хизмати (ортиқча газни атмосферага чиқариб юборади)

– Унинг учун кўп энергия керак эмас

– Юқори даражадаги тозалик

– Осон бошқариш

– Мобиллик

– Ҳар бир PSA азот генератори компрессордаги ҳавони автоматик чиқариб ташлаши мумкин бўлган 2 та фильтр билан жиҳозланган. Бу билан мой, суюқлик ёки екраксиз газ CMS га тушмайди.

СО2 адсорберлари

Карбонат ангидридни адсорбиция қилувчи қурилма (газ ювувчи) совутгич камерани карбонат ангидриддан ва этиленнинг бир қисмидан “халос этади”. Газ ювувчида фаоллаштирилган кўмир мавжуд, у карбонат ангидриднинг молекулаларини адсорбция қилишга (уларни боғлайди) ёрдам беради. Ҳаво фаоллаштирилган кўмир орқали ўтади, карбонат ангидриддан тозаланади ва камерага қайта тушади.

Ҳар бир совутгич камеранинг дастурлаш жараёни ўтказиладиган бошқарув панели газ ювувчи билан осонлик билан тўлдирилган. Тезлаштирилган Йиғувчи Мажмуанинг бундай тизими патентланган. Иш жараёнида у совутгич камерага ҳаво киришига йўл қўймайди. У билан атмосферада кислороднинг ўта кам бўлиши кафолатланади.

Паст босимли вентилятор истеъмолини камайтиради. Бу ўта муҳим, чунки газ ювувчи ҳаракат вақтида ўта кўп вақт сарфлайди.

– Адсорбция қурилмаси – элементар, ишончли ва чидамли

– Камерада ўта кам кислород

– Энергияга сарфларнинг камлиги

– Тез-тез сервис хизмат кўрсатишни талаб қилмайди

– Фаоллаштирилган кўмирдан самарали фойдаланиш

– Камерадаги адсорбция қурилмасининг маълумотлар дисплейида қатъий EBRO кўрсатгичлари.

Конвертор

Этиленнинг манбаси маҳсулотларнинг ўзи ҳисобланади, у маҳсулотларнинг етилишини таъминлайди. Мевалар ва сабзавотларни узоқ вақт сақлаш учун этилен даражасини назорат қилиш лозим. Камерадаги этилен билан конвертор “курашади”.

Этилен конвертор 2 та колонлардан таркиб топган. Уларнинг ҳар бирининг ичида иссиқлик йиғувчи, катализатор, қизитиш элементлари ва 1 та вентилятор мавжуд. Ҳаво колонлардан юқорига кўтарилади ва навбати билан қизийди. Ҳаво оқимининг кейинги йўли катализатор орқали ўтади. Унинг ичида этилен зарралари ажралади. Бундан сўнг ҳаво битта катализатор орқали чиқариб юборилади. Натижада этилен зарралари бутунлай қолмайди ва ҳаво қайтадан совутила бошланади.

Этиленнинг каталитик конвертори, этилен адсорбери

Камерадаги этиленнинг камайтириш учун мўлжалланган LECA (Low Ethylene Controlled Atmosphere) технологияси. Мева ва сабзавотларга (банан ва цитрус меваларга) эрта етилишга имкон бермайди ва этиленни кўп чиқарадиган маҳсулотларга (масалан, олма, нок ва айрим сабзавотлар) унинг бошқа бир таъсирининг олдини олишга ёрдам беради.

 

Совутгич камераси учун герметик эшиклар

Агар совутгич камера назоратдаги атмосфера билан жиҳозланган бўлса, бу ўтказмаслик талабининг оширади. Бу талабни ҳисобга олиш учун камерани йиғишда махсус технологияларга риоя қилиш зарур бўлади. Айниқса бу эшикларга тегишли. Айтганчи, у ойна билан безалиши мумкин, бу маҳсулотлар ҳолатини кузатиш имконини беради.

Масофасий мониторинг тизими

Бошқарув панели – бу электрон тизим ишини автоматик назорат қилиш. Айрим ҳолларда улар масофавий мониторинг тизими жамланмасида бўлади. Бу тизим билан:

– бино ва ускуналарнинг ишлаш параметрларидаги ҳарорат ҳақида маълумот олиш мумкин бўлади (бу маълумотлардан архив яратилади)

– таҳлил қилиш имконияти, хатоликларни тезда аниқлаш ҳалокат режимига ўтишни олдини олиш

– сиз ҳолатга қараб қарор қабул қилишингиз мумкин: модем алоқа мураккаб ишларни масофадан туриб ўрнатишга имкон беради.

Газни таҳлил қилишнинг ички тизими

Автоматик бошқариш тизими СО2, О2 даражасини ўлчайди ва кўрсаткичларга таянган ҳолда режимларни назорат қилиш учун мос қурилмани ишга туширади.

Назоратдагии Газ Атмосфераси учун Ўзбекистондаги энг яхши ускуналар бизда!