Назоратдаги Газ Атмосфераси (НГА) – маҳсулотнинг табиийлигини янада узоқроқ сақлаб турадиган замонавий технология.

Мева ва сабзавотлар айнимайди, витамин ва фойдали хусусиятларини йўқотмайди, бунинг иложи бормикин? Албатта, бор! Шунчаки, улар учун мос атмосфера ҳосил қилиш керак, ҳолос. Ҳосилнинг бутунлиги ва сақланиши доимо долзарб масала бўлиб келган. Барча гап бозорга келиб энг янги ва яхна меваларни сотиб олишни истовчи ҳаридорларда.

НГА сақлаш технологияси қуйидагилар ҳисобга олинадиган шароитларни ҳосил қилиш учун қулайлик яратади:

– маҳсулотлар сақланадиган ҳарорат

– ҳавонинг нисбий намлиги

– маҳсулотлар сақланиши режалаштираётган атмосфера нималардан иборат (асосий эътибор кислород ва карбонат ангидридга қаратилади).

Одатий атмосферада 21 фоиз кислород, 78 фоиз азот ва 0,03 фоиз карбонат ангидрит мавжуд. Агар Назратдаги атмосфера билан таққосланса, фактлар ижобий натижадан дарак беради. Унда ҳосил сифатини йўқотмайди, рангини ўзгартирмайди ва асосийси, протопектин гидролизи секинлашади (яъни етилиш). СО2 ва кислород ҳам маҳсулотларга ўз таъсирига эга, улар биосинтез этиленини тарқатади ва у меваларнинг пишиб-етилишига таъсир ўтказади.

Аниқ ҳисоб-китоб ва совутгич ускунани тўғри танлаш катта аҳамиятга эга. Қуйидагилар алоҳида эътибор талаб қилади:

– Совутиш тизими

– Совуқ ишлаб чиқариш унумдорлиги

– Ҳаво алмаштириш коэффициенти

– Ҳаво совутгичнинг юзаси ва техник хусусиятлари

– Ҳаво ҳаракатланадиган тезлик

– ва бошқа таркибий қисмлар


НГА учун сифатли учкуналарни сиз Каталог бўлимидан танлашингиз мумкин!

Tanlash